Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

19/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонаси ватандошларимизни Президент сайловида фаол иштирок этишга чақирмоқда


БРЮССЕЛЬ, 19 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси Бенилюкс мамлакатлари ва Данияда яшаётган ватандошларимизни 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган  Президент сайловида фаол иштирок этишга чақирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Элчихона ҳузурида ташкил этилган 9-сайлов учаскаси комиссияси  номидан эълон қилинган овоз беришда иштирок этиш бўйича таклифнома дипломатия миссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва ватандошларимиз ўртасидаги оммабоп телеграм-каналда жойлаштирилди.

«9-участка сайлов комиссияси сизни 2021 йил 24 октябрь куни ўз конституциявий ҳуқуқингиздан фойдаланишга - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга таклиф қилади (манзил: Avenue Franklin Roosevelt 99, 1050 Brussels).

Шу билан бирга, мазкур санада элчихонанинг консуллик бўлими томонидан Бенилюкс мамлакатлари ҳамда Данияда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун «очиқ эшиклар куни» ташкил этилади.

Унда сизни қизиқтираётган саволларга жавоб олишингиз, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар билан яқиндан танишишингиз ва мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин», - дейилади хабарда.

Элчихона, шунингдек, сайлов куни овоз бериш учун имкони  бўлмаган сайловчилар 19-20 октябрь кунлари маҳаллий вақт билан соат 09.00 дан 19.00 гача элчихонада ташкил қилинган сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериши мумкинлини эслатиб ўтган.

Мавзуга оид

Германиялик халқаро кузатувчи: Тошкент в...

Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида мамлакатимизга келган «Германия...

Франция матбуоти Ўзбекистон Президенти с...

Франциянинг «Opinion Internationale» нашрида Ўзбекистон Президенти сайлови ва мамлакатда а...

Ўзбекистон Президенти сайлови Эрон оммав...

Эроннинг «ITNA News» ахборот агентлиги веб-саҳифасида Ўзбекистон Президенти сайлови кампан...

Сўнгги янгиликлар