Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Май/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистоннинг бой маданияти, санъати ва сайёҳлик имкониятлари Ҳиндистон матбуоти диққат марказида

ДЕҲЛИ, 18 май. /«Дунё» АА/. Ҳиндистоннинг етакчи нашрларидан бири - “The Telegraph” газетаси ва унинг интернет тармоғидаги саҳифасида Ўзбекистоннинг бой маданияти, санъати ва сайёҳлик имкониятларига бағишланган салмоқли мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Мақола шу йил апрель ойида Хива шаҳрида бўлиб ўтган Лазги халқаро рақс фестивалида иштирок этган етакчи туризм блогери Карен Ананд қаламига мансуб.

Муаллиф даставвал газетхонлар эътиборига мамлакатимизнинг бой тарихига оид маълумотларни ҳавола этган. “Ўзбекистон асрлар давомида Хитойни Яқин Шарқ ва Европа билан боғлайдиган Буюк Ипак йўли деб номланган қуруқликдаги савдо йўллари кесишган макон бўлиб, Александр Македонский, Марко Поло ва Чингизхон ушбу ҳудудлардан ўтганлиги тарихдан маълум. Ўзбекистон ҳудудида дунёнинг энг қадимий шаҳарлари жойлашган”, деб ёзади у.

Карен Ананд Ўзбекистон вилоятларининг ўзига хос пазандачилик санъати, бетакрор меҳмондўстлик анъаналари тўғрисида ҳам қизиқарли маълумотларни қаламга олган.

Муаллиф бу гал Ўзбекистонга бешинчи бор саёҳат қилганини ва ўз сафари давомида Хива шаҳрида ташкил этилган Лазги халқаро рақс фестивалида қатнашганини маълум қилар экан, “The Telegraph” мухлисларини ушбу кўҳна шаҳарнинг бой меъморий ёдгорликлари билан яқиндан таништиришга ҳаракат қилган. “Бу кўҳна шаҳар Х-ХIV асрлар оралиғида Буюк Ипак йўлида гуллаб-яшнаган, гавжум йирик савдо маркази бўлиши билан бирга хорижлик савдогарлар ва карвонлар учун машҳур хордиқ чиқариш маскани вазифасини ҳам ўтаган”.

Хиванинг диққатга сазовор жойлари сифатида Ичон қалъа меъморий ёдгорлигида жойлашган Тош ҳовли, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва бошқа қадамжолар санаб ўтилган. Санъат ва ҳунармандчиликка оид маълумотлар ҳам ҳинд жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз. 

Лазги халқаро рақс фестивали тўғрисида ҳикоя қилар экан, муаллиф бадиий безакларни моҳирона ишлатган ҳолда ушбу миллий рақс турининг яратилиш тарихи билан батафсил таништиради. “Лазги қадимги хоразмликларнинг минг йиллар давомида яшаган маҳаллий муҳитнинг кўпгина хусусиятларини ўзига сингдирган рақсдир”, деб ёзади ҳинд блогери.

Мақолада мамлакатимизнинг бой сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги маълумотларга ҳам салмоқли ўрин берилган. “Ўзбекистонда тез орада сайёҳлик авж паллага чиқади. У ернинг ёзи иссиқ, қиши эса совуқ. Шу сабабли саёҳат қилиш учун энг қулай ва мақбул вақт – апрель-май ва сентябрь-октябрь ойлари. Агар сиз Буюк Ипак йўлини кўришни орзу қилган бўлсангиз, бу борада Ўзбекистон сизга барча имкониятларни таклиф эта оладиган мамлакатдир. Дарҳақиқат, бу гўзал ўлка ҳар жиҳатдан ташриф буюришга арзигуликдир. Уни албатта саёҳат қилишингиз шарт бўлган манзиллар рўйхатига қўшинг!”, дея ўз мақоласини якунлайди блогер Карен Ананд.

Мавзуга оид

Покистон оммавий ахборот воситалари ушбу...

Инглиз тилида чоп этиладиган «Pakistan In The World» (“Покистон дунё ичра”) оммабоп ахборо...

«Les Echos» газетаси Ўзбекистон иқтисоди...

Франциянинг етакчи «Les Echos» нашрида “Covid: давлатлар салоҳиятига қараб иқтисодий тикла...

“Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга...

Мисрнинг «Ал-Хабар ал-Йаум» газетаси веб-сайтида «Янги Ўзбекистон таълим, соғлиқни сақлаш ...

Сўнгги янгиликлар