Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


22/Ноябрь/2020   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакилига юқори дипломатик мартаба берилди


ТОШКEНТ, 22 ноябрь. /Дунё АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан, мамлакатимизнинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимовга Фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик мартабаси берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бахтиёр Ибрагимов Тошкент шаҳрида туғилган, у - 54 ёшда. 1992 йилдан бери Ташқи ишлар вазирлигида турли лавозимларда, жумладан, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида ишлаган.

2017 йил май ойида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланган.

2019 йил июнь ойида Ўзбекистон биринчи марта БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессиясида навбатдаги сессия раисининг ўринбосари этиб сайланди. Ушбу вазифани Б.Ибрагимов мамлакатимизнинг доимий вакили сифатида БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессиясида 2019 йил сентябрь ойидан 2020 йил сентябрь ойигача амалга оширди.

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазири Ўзбекистоннинг чет эл...

Бугун Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов жорий йил ташқи сиёсий фаолият ва иқтисодий дип...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғиз...

“Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида вазиятнинг кескинлашиши ва бунинг икки томондан...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Жанубий Ко...

Сеулда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулаз...

Сўнгги янгиликлар