Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

02/Декабрь/2021   Долзарб

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси дипломатия миссияси консуллик округи ҳудудида бўлиб турган ватандошларга мурожаат йўллади


БРЮССЕЛЬ, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг  Бельгиядаги элчихонаси дипломатия миссияси консуллик округида (Бельгия, Дания, Нидерландия, Люксембург) вақтинча ва доимий бўлиб турган ҳамда Европа мамлакатларига чиқиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қуйида ушбу мурожаатнинг матни келтирилмоқда:

“Ҳурматли ватандошлар,

Болтиқбўйи мамлакатлари, Польша, Руминия, Болгария, Украина, Россия ва Беларусда хорижий ва Ўзбекистон фуқаролари томонидан ташкил этилган, ўз фаолиятини турли ижтимоий тармоқлар орқали ватандошларнинг гуруҳларида реклама қилаётган, хорижга ишга ёки ўқишга жўнатиш ваколатига эга бўлмаган турли уюшган гуруҳларга ишониб қолманг!

Агар сиз юқорида маълум қилинган мамлакатлар орқали консуллик округидаги давлатларда иш қидириб юрган бўлсангиз, албатта мамлакатда меҳнат қилишга тегишли рухсат олганингиздан сўнг ўз фаолиятингизни бошланг!

Европа мамлакатларига ишга ёки ўқишга бориш учун қисқа муддатларда расмий хорижий виза ва зарур ҳужжатларни тайёрлаб бериш таклифини олган ҳолатларда Ташқи меҳнат миграцяси агентлиги (71 202 33 55, 71 200 00 61 ёки 1282) ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари (https://mfa.uz/uz/pages/about-missions) билан маслаҳатлашинг!

Хорижга вақтинча ёки доимий яшаш, ишлаш ва ўқишга келганингизад элчихонада консуллик рўйхатига (https://consulate.mfa.uz/) туришни унутманг!

Чет мамлакатда фуқароларимизнинг ҳамда хорижликларнинг ишончига кириш, улардан турли ғаразли мақсадларда фойдаланиш учун ўзини ўзбекистонликларнинг вакили, ҳимоячиси сифатида кўрсатишга уринаётган, турли ижтимоий тармоқларда нотўғри хабарлар, асоссиз маълумотлар, масаланинг асл моҳиятини англамасдан элчихоналар фаолиятига аралашишга уринаётган ва бу каби ноқонуний ҳаркатлари орқали хориждаги фуқароларни чалғитишга уринаётган шахсларнинг фитналаридан эҳтиёт бўлинг!

Европа мамлакатларида ҳуқуқий маданиятнинг юқорилиги, қонунлар ва давлат идораларининг самарали фаолият кўрсатишини инобатга олиб, чет элда бўлиб турганингизда турли фирибгар шахсларнинг алдовига тушиб қолсангиз, уларнинг ноқонуний ҳаракатидан жабр кўрган бўлсангиз, хорижий мамлакатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ёки элчихонанинг +32 2 661-20-42 телефон рақами, consulat@uzbekistan.be электрон почтаси ёки https://t.me/CONSULMFAUZ телеграм канали орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилинг!

Шунингдек, хорижда маблағсиз қийин аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига элчихона орқали республикамиз ҳукумати томонидан ажратилган пул маблағлари ҳисобидан моддий-ижтимоий ёрдам кўрсатилишини ҳам маълум қиламиз”.

Мавзуга оид

Австриядан табрик: Ўзбекистон Конституци...

Вена техника университети магистранти, ватандошимиз Отабек Қодиров юртдошларимизни Ўзбеки...

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси уш...

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги корановирус тур...

Малайзиядан муносабат: «Яшил» иқтисодиёт...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – ...

Сўнгги янгиликлар