Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Декабрь/2021   Экология

Ўзбекистоннинг атроф-муҳит ва биохилма-хилликни муҳофаза қилиш бoйича тажрибаси халқаро симпозиумда тақдим этилди

ТОШКЕНТ, 21 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти олимлари Хитой Фанлар академиясининг Шинжон Экология ва география институтида ўтказилган «Биохилма-хилликни муҳофаза қилиш ва қурғоқчил ҳудудларни барқарор ривожлантириш» мавзусидаги онлайн халқаро симпозиумда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Фанлар академияси маълумотига кўра, симпозиумда, шунингдек,  Европа, Африка, Осиё мамлакатларининг йирик олимлари ҳамда ЮНEСКО, Биохилма-хиллик бўйича конвенция котибияти (Канада), Хитой атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги вакиллари қатнашди.

Симпозиумда Ботаника институти директори Даврон Деҳқонов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси, БМТ Бош Ассамблеясининг 75-76-сессияларида илгари сурилган таклифлар ҳамда Ботаника институти томонидан биохилма-хилликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва замонавий тадқиқотлар тўғрисида тақдимот ўтказди.
Соҳа олимлари ва иштирокчи ташкилот вакилларида атроф-муҳит ва биохилма-хилликни муҳофаза қилиш борасидаги Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистон Фанлар академияси вакиллари ушбу мавзудаги навбатдаги халқаро симпозиумни  мамлакатимизда ўтказиш таклифини билдирди.

Мавзуга оид

Японияда Орол муаммасига бағишланган хал...

Японияда “Виртуал шаҳарда барқарор тараққиёт мақсадлари” бўйича 4-халқаро атроф-муҳит самм...

Ўзбекистон БМТнинг Глазгодаги иқлим самм...

Кеча БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли конвенциясига аъзо давлатларнинг Глазго шаҳр...

Ўзбекистоннинг яна бир қўриқхонаси ЮНЕС...

13-17 сентябрь кунлари Абужа шаҳрида (Нигерия) бўлиб ўтган ЮНЕСКОнинг «Инсон ва биосфера» ...

Сўнгги янгиликлар