Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Май/2021   9 май - Хотира ва қадрлаш куни

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси 9 май куни бўлиб ўтган байрам тадбирида иштирок этди


ВАШИНГТОН, 10 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси 9 май куни Иккинчи жаҳон урушидаги Буюк ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан ўтказилга онлайн-тадбирда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Элчихона томонидан маълум қилинишича, тадбир Россиянинг АҚШдаги дипломатия ваколатхонаси ташаббуси билан ташкил этилган.

Онлайн-акцияда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари табрик сўзи билан қатнашди. Бундан ташқари, видеоконференцияда МДҲ давлатлари вакилларининг диаспора бирлашмалари раҳбарлари ва америкалик уруш фахрийлари ҳам қатнашди.

Ғалаба куни муносабати билан Сан-Франциско шаҳридаги Олтин дарвоза кўприги орқали МДҲ давлатлари, шу жумладан, Ўзбекистондан келган ватандошлар иштирокида автоуловларда ғалаба марши ташкил этилди.

Россиянинг Америка Қўшма Штатларидаги муваққат ишлар вакили Сергей Кошелев ўз нутқида барча иштирокчиларга  унутилмас санани биргаликда нишонлагани учун миннатдорлик билдирди. У дунёдаги оғир эпидемиологик вазиятга қарамай, МДҲ мамлакатлари халқлари буюк Ғалабани кенг нишонлаётганини таъкидлади. Биринчи кунлардан бошлабоқ уруш оммавий характерга эга бўлгани ва миллионлаб одамлар фашизмга қарши биргаликда курашгани алоҳида қайд этилди. Уруш йилларида кўп миллатли халқлар ҳарбий кучларининг тўртдан уч қисмини шарқий фронтга ташлаган фашист босқинчиларининг энг шафқатсиз зарбаларини ўзларига олди.

Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов ўз чиқишида Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасига ва ўзбек халқининг буюк Ғалабага қўшган беқиёс ҳиссасини мамлакатимизда абадийлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани айтди. Урушгача Ўзбекистонда 6,5 миллион киши яшаган бўлса, шундан 2 миллионга яқини фронтга сафарбар этилган. Элчи Ўзбекистондан фронтга кетганлар республиканинг меҳнатга яроқли аҳолисининг деярли ярми эканини алоҳида таъкидлади. Уларнинг ярим миллиондан ортиғи қурбон бўлган. Бундан ташқари, халқимиз томонидан уруш пайтида кўрсатилган саховат ва инсонпарварлик кўмаги  тўғрисидаги батафсил маълумотлар ҳам тадбир иштирокчиларининг эътиборига ҳавола қилинди. Ўзбекистон уруш туфайли уй-жойи, ота-онаси ва қариндошларидан ажралган, фронт ҳудудларидан кўчириб келтирилган қарийб 1,5 миллион кишини ўз яқинларидек кутиб олди. Уларнинг 200 минг нафари болалар эди.

Ўзбекистондаги ҳар бир оила  фашизм устидан қозонилган ғалабанинг баҳоси нақадар юқори эканини, халқимиз бунга муносиб ҳисса қўшганини яхши билади. Урушда юзлаб ўзбекистонликлар Қаҳрамон унвонига сазовор бўлди, минглаб одамлар ҳарбий орден ва медаллар билан тақдирланди.

Республикада ўтказилаётган кенг кўламли байрам тадбирларига ва ўша ҳалокатли уруш хотирасини сақлашга қаратилган меъморий-мемориал мажмуаларни барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Иккинчи жаҳон урушига бағишланган янги тарихий объектлар яратилаётгани, уруш фахрийларига ва фронт орти меҳнаткашларига моддий ёрдам кўрсатилаётгани, уларга давлат томонидан барча шароитлар яратилаётгани  маълум қилинди.

Ўтган йили давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Тошкентда «Ғалаба боғи» мажмуаси барпо этилди. Мазкур мажмуа қисқа вақт ичида ҳарбий тарих, уруш фахрийлари ва меҳнат фронтида иштирок этган юртдошларимиз жасоратини ўрганиш бўйича илмий ва маърифий марказга айлангани алоҳида қайд этилди.

Тадбир ниҳоясига етгач, Ҳамдўстлик мамлакатлари дипломатия ваколатхоналари раҳбарларининг Иккинчи жаҳон урушидаги буюк Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан қўшма мақоласи МДҲга аъзо давлатлар элчихоналарининг Интернет-ресурсларида ва ватандошлар матбуотида эълон қилинди.

Мавзуга оид

Қозоғистон элчиси: Уруш – инсоният учун ...

Қозоғистон элчиси Сатибалди Дархан “Дунё” АА мухбирига берган интервьюсида мамлакатимиз х...

“Ғалаба боғи фалсафаси” китоби нашрдан ч...

Мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни нишонланаётган шу кунларда академик Акмал Саидовнинг...

Сўнгги янгиликлар