Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Декабрь/2021   Медиа

Ўзбекистоннинг Афғонистон орқали Покистонга янги транспорт йўлагини барпо этиш ташаббуси Польша оммавий ахборот воситалари диққат марказида


ВАРШАВА, 1 декабрь  /«Дунё» АА/. Польшанинг «Intermodal News»  ахборот порталида «Янги транспорт йўлаги Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистонни бир-бирига боғлайди» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Унда қайд этилишича, февраль ойида Тошкентда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари Ўзбекистон тарихидаги энг йирик лойиҳалардан бирига айланадиган,  «Аср лойиҳаси» дея эътироф этилаётган  «Термиз–Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар» темир йўлини қуриш бўйича битимни  имзолади.

 Нашрда Жаҳон банки лойиҳа ишлари учун маблағ ажратишга розилик бергани ва бу лойиҳа иштирок этаётган барча мамлакатлар учун иқтисодий, географик ва сиёсий жиҳатдан фойдали бўлиши қайд этилган.

«Жанубий ва Марказий Осиёни боғловчи йўл сиёсий ва иқтисодий жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда Афғонистон иқтисодиётининг ривожланишига хизмат қилади. Транзит учун барча маблағлар Афғонистон бюджетига тўланади, Ўзбекистон эса Покистон портларига йўлларнинг очилишидан манфаат кўради. Натижада битта ўзбек контейнерини Покистон орқали ташиш 3-4 баробар арзонлашади вақт эса 4-5 баробарга қисқаради. Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой ва Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар темир йўллари мамлакат тарихидаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бирига айланади»,  - дея таъкидланади  мақолада.

Мавзуга оид

Британия Кенгаши ва Лондон Метрополитан ...

Пойтахтимизда “Creative Spark” дастури доирасида Британия Кенгаши, Лондон Метрополитан уни...

«Uzbekistan GTL» заводининг ишга туширил...

Ўзбекистонда янги «Uzbekistan GTL» заводининг ишга туширилиши Туркия ахборот-таҳлил марказ...

Ўзбекистонда гендер тенглиги сиёсати Қув...

Қувайтнинг «ал-Шахид» газетасида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича ииллий маркази директор...

Сўнгги янгиликлар