Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Февраль/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси Жанубий Корея матбуоти нигоҳида

СEУЛ, 7 февраль. /«Дунё» АА/. Жанубий Кореянинг етакчи нашрларидан бири «The Korea Post» журнали ўзининг расмий вебсайтида 26 январь куни давлатимиз раҳбари раислигида Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилиш ҳақида мақола чоп этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда Шавкат Мирзиёев ўтган йилги Президент сайловида “Инсон қадри учун”, “Давлат – инсон учун” деган ғояларни илгари сургани таъкидланган. Ушбу ғояларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида, аҳолининг фикр ва таклифлари асосида 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилди.

Ушбу дастурий ҳужжатда яқин ва ўрта истиқболда Ўзбекистоннинг ривожланиш тенденциялари қандай бўлиши, бу борадаги устувор вазифалар белгиланган. “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосида ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Тараққиёт стратегиясини жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурида умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард долларлик 398 та чора-тадбир кўзда тутилган, - дейилади «The Korea Post» журнали мақоласида.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ёшларга оид давлат сиёсати А...

Американинг CNN ахборот хизмати сайтида «Ўзбекистон ёшларининг келажаги қайта ёзилмоқда» ...

Тожикистоннинг Ўзбекистон билан ташқи са...

«Ховар» миллий ахборот агентлиги томонидан «Абдураҳмон Абдураҳмонзода: Тожикистон ва Ўзбе...

Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекист...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» газетаси бош муҳаррири саволларига жавобла...

Сўнгги янгиликлар