17/Январь/2022 COVID-19
ТОШКЕНТ, 17 январь. /«Дунё» АА/. Бугун мамлакатимизга 310 минг 50 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, бу 2022 йилда келтирилган вакцинанинг иккинчи туркуми бўлди.
Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори қарийб 50 миллион дозага етди. Шундай қилиб, мамлакатимизда фойдаланилаётган препаратлар миқдори 49 миллион 846 минг 818 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан 2 миллион 404 минг 480 дозаси AstraZeneca, 37 миллион 789 минг 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001, 1 миллион 341 минг 790 дозаси "Sputnik V", 3 миллион 500 минг 460 дозаси Moderna, 2 миллион 626 минг 650 дозаси Pfizer/BioNTech, 1 миллион 976 минг дозаси Sinovac, 207 минг 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан қарийб 40,6 миллион дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган, деб хабар беради манба.