Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Ўзбекистондаги Конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти Миср жамоатчилигига етказилди

ҚОҲИРА, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Мисрдаги элчихонасида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда Миср сиёсий, эксперт-таҳлил, академик, ишбилармон доиралари вакиллари, ватандошлар ва етакчи оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистонда 1992 йил қабул қилинган Конституция асосида мустаҳкам давлатчилик барпо этилгани баробарида сўнгги йилларда амалга оширилган халқчил сиёсат натижасида мамлакатда том маънода эркин фуқаролик жамияти қуришга эришилди. Юртдошларимиз дунёқараши ва уларнинг ҳуқуқий маданияти сезиларли даражада ўсгани таъкидланди. 

Бу эса  мамлакатнинг Бош қомусини ислоҳ қилишни тақозо этмоқда. Шу мақсадда давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш ташаббуси илгари сурилди. Асосий қонунни такомиллаштириш бўйича ташаббуслар юртдошларимиз томонидан ҳам фаол  қўллаб-қувватланаётгани  айтиб ўтилди.

Иштирокчиларга қисқа вақт мобайнида фуқароларимиз томонидан билдирилган 50 мингдан ортиқ таклифлар кўриб чиқилгани ҳам конституциявий ислоҳотлар объектив ҳаётий зарурат экани маълум қилинди.

Халқ талабидан келиб чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган қатор устувор йўналишлар бўйича Конституциявий қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва у умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Хусусан, Янги Ўзбекистонда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари асосий масала бўлиб, амалга оширилаётган барча ислоҳотлар марказида инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу ғоя мужассам экани алоҳида таъкидланди.

Давра суҳбати қатнашчилари Президент Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган «Ўзбекистон – ижтимоий давлат», «Ўзбекистон – ҳуқуқий давлат», «Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир» каби тамойилларни бевосита Асосий қонунга сингдириш таклифларини юқори баҳолади.

Иштирокчилар, шунингдек, Конституцияга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг ҳуқуқий заминини янада кучайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Мавзуга оид

Исломободдан муносабат: Конституциявий и...

Покистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Риёз Бухорий «Дунё» АА учун шарҳида Ўзбекистонда ...

Мисрдан муносабат: Конституциянинг ҳуқуқ...

Ўзбекистон Президентининг конституциявий ислоҳотларга доир нутқига мисрлик эксперт, “Асия...

Саудия Арабистонидаги ватандош: Конститу...

Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган бухорийлар...

Сўнгги янгиликлар