Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Март/2023   Конституциявий ислоҳотлар

Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар Туркманистон оммавий ахборот воситалари нигоҳида

АШХОБОД, 25 март. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Сенати қўмита раиси Борий Алихоновнинг «Экологик ҳуқуқга оид нормалар Конституцияда мустаҳкамланмоқда» сарлавҳали таҳлилий мақоласи Туркманистоннинг «News Central Asia» АА порталида инглиз тилида  эълон қилинди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Нашрда Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ва унда экологик муоммоларга оид нормаларни янада мустаҳкамлаш бўйича киритилаётган ўзгартишлар қаламга олинган.

Муаллиф ёзганидек, бугун ҳаётимизда чуқур сифат ўзгаришлари рўй беряпти. Туб ислоҳотлар эса жамиятимизнинг тамоман янгича қиёфасини шиддат билан шакллантирмоқда. Ўзбекистонда мутлақо янги давр бошланди. Бу мажозий ўхшатиш эмас, айни ҳақиқатдир.

«Ўзгартишлар киритилаётган Конституциямизда фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлашга бағишланган махсус нормалар, хусусан, ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги, давлат томонидан атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш, Оролбуйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш юзасидан чоралар кўрилиши белгиланмоқда», дейилади материада.

Ушбу конституциявий норма Янги Ўзбекистан тараққиёт стратегиясида белгиланган 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш, 2030 йилга бориб эса қайта тикланувчи энергия манбалари қуввати 15 минг Мвт.га тенгбўлиши эвазига иқтисодиёт тармоқларининг ҳавога чиқарадиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш каби мақсадларга эришиш учун пойдевор бўлади.

«Бу нормалар табиий захиралар қисқараётган, глобал иқлим ўзгариши экология ва табиат билан боғлик муаммолар инсоният келажагига таҳдид солаётган ҳозирги даврда муҳим аҳамият касб этади. Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиши белгилаб қўйилмоқда», деб қайд этилади материалда.

  Мақолада давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўриши  маълум қилиган.

«Конституциявий қонун лойиҳасида  экологик муаммоларга оид янги нормаларнинг белгиланиши аҳоли ва келажак авлод учун қулай ҳамда экологик тоза ҳудудни сақлаб қолиш, Оролбўйи минтақасида яшовчи одамларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, ишсизликни камайтиришни таъминлашнинг конституциявий кафолатларини яратади», деб ёзади  «News Central Asia» АА.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг тоза электр қувватлари иш...

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги сўнгги янгили...

АҚШдан муносабат: Ўзбекистон Президенти ...

АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Туркистон Америка ассоциацияси президенти Абдулла Хўжа Ўзбекис...

Испаниядан муносабат: Шу кунларда Самарқ...

Мадрид автоном университети профессори, Испания Шарқшунослар ассоциацияси Бош котиби Хесус...

Сўнгги янгиликлар