Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

26/Ноябрь/2020   Долзарб

Ўзбекистонда «Зўравонликка қарши 16 кун» кампаниясига старт берилди


ТОШКЕНТ, 26 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ва халқаро ташкилотларнинг юртимиздаги ваколатхоналари ўртасида имзоланган ҳамкорлик иш режасида 2020 йил 25 ноябрь – 10 декабрь кунлари «Зўравонликка қарши 16 кун»  кампанияси ўтказиш белгиланган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бугун кампаниянинг очилиш маросими «Дунёнинг тўқ сариқ ранг туси: жамғариш, жавоб бериш, олдини олиш, жамлаш!» шиори остида бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Танзила Норбоева, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Ҳелена Фрейзер, БМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска, гендер тенглик масалалари бўйича халқаро экспертлар ҳамда турли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Видеоконференцияда Т.Норбоева иштирокчиларга мамлакатимизда гендер тенглик масаласида амалга оширилаётган ишлар, бу борадаги муаммо ва камчиликлар, илғор тажрибалар хусусида батафсил маълумот берди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олиш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда. Ушбу масала давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Демократик ислоҳотлар натижасида аёлларимизнинг сиёсий-ижтимоий жараёнлардаги иштироки тобора кучайиб бормоқда. Буни ўтган йили декабрь ойида мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар яна бир бор тасдиқлади. Мамлакатимиз парламенти аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди. Ҳолбуки, бундан 5 йил аввал Ўзбекистон бу борада 128-ўринда эди.

Қонунчиликни шакллантириш ва қонун устуворлигини таъминлаш йўналишида сўнгги тўрт йилда хотин-қизлар манфаатларига доир, халқаро стандартлар асосида 24 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Шу қаторда 2030 йилгача гендер тенглигига эришиш стратегияси ҳам ишлаб чиқилди.

10 декабргача давом этадиган кампанияда экспертлар гендер тенглик масалаларида мавжуд муаммоларни ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

Мавзуга оид

Европадан муносабат: Европа-Ўзбекистон м...

Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонасида «Haider Global» консалтинг агентлиги директори, Ев...

Кетрин Рейчел Коттрел: Бюрократияни кама...

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Кэтрин Рейчел Коттрелл Президен...

Маҳалла ва оилаларга кўмаклашиш бўйича қ...

Маҳалла ва оила муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда ҳал этиш масалалари бўйича видеоселе...

Сўнгги янгиликлар