Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Июнь/2020   COVID-19

Ўзбекистонда яна 109 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди

ТОШКЕНТ, 16 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда 15 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 109 тага ортиб, 5 минг 263 тага етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.


Янги касалланиш ҳолатларининг 77 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 таси Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари аҳоли орасида), 7 таси Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган), 5 нафари Наманган вилоятида, яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 4 минг 19 фуқаро (76 фоиз) соғайган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 1 минг 225 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар асосида муолажалар олиб борилмоқда.

Мавзуга оид

Бугун Анқарадан Тошкентга биринчи тўғрид...

Самолёт бортида ҳукумат делегацияси ҳамда пандемия туфайли Туркия ва Ўзбекистонда жорий эт...

COVID-19: Ўзбекистонда кеча коронавирусг...

Шанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 тага ортиб, умумий ...

COVID-19: Сешанба куни мамлакатимизнинг...

Сешанба куни Ўзбекистонда 20 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, касалланганларнин...

Сўнгги янгиликлар