Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Январь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистонда рўй бераётган муҳим воқеалар Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида

НУР-СУЛТОН, 19 январь. /Дунё АА/. Қозоғистонннинг «Инфозакон» электрон портали саҳифаларида Ўзбекистоннинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётига бағишланган туркум мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мазкур интернет-нашрда ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган асосий мақолалардан бири Президент Шавкат Мирзиёев иширокида бўлиб ўтган Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан давлат раҳбарининг фармони билан ҳарбий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига давлат мукофотларини топшириш маросими тафсилотларига бағишланган.

«Инфозакон»да мамлакатимиз мавзусидаги яна бир ахборот  материалида Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилгани маълум қилинган.

«Стратегияда баён этилган ташқи сиёсат бўйича таклифлар орасида мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик идоралари томонидан хориждаги ватандошларга хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга оид вазифлар қайд этилган,  деб ёзади манба. Хусусан, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги фаолиятига ўзбек ва чет эл фуқароларига консуллик хизматларини кўрсатиш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий этилади».

Бундан ташқари, Қозоғистон ОАВ Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 Мвт бўлган янги Иссиқлик электр станцияси (ИЭС) Ўзбекистон ягона электр тармоғига электр энергияси етказиб беришни бошлагани ҳақидаги қатор хабар-мақолаларни эълон қилди.   Уларда ушбу электр станцияси Туркиянинг «Aksa Enerji» компанияси томонидан Ўзбекистонда қурилган  иккинчи ИЭС бўлгани қайд этилган.

«Қуввати 270 Мвт бўлган биринчи ИЭС жорий йил 11 январь куни Бухоро вилоятида ишга туширилган эди, деб, ёзади «Инфозакон».

Мавзуга оид

«The New York Times» ўз ўқувчиларининг Ў...

Жаҳондаги машҳур нашрларидан бири - «The New York Times» газетаси ўз веб-саҳифасида бир ҳа...

Туркманистон “Технопарк” МЧЖ ҳудудида и...

Туркманистоннинг “turkmenportal.com” ахборот порталида “Турманистон ўзбек кондиционерларин...

Испаниядан муносабат: Ижтимоий тараққиёт...

Испанияниинг «El Mundo Financiero» онлайн-нашрида Ўзбекистон парламентида гендер тенглиги ...

Сўнгги янгиликлар