Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

26/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Ўзбекистонда Президент сайловлари шаффофлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилди


СЕУЛ, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. 24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари тўғрисида Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси раиси Ким Ёнг Гу “Дунё” АА мухбирига ўз таассуротларини сўзлаб берди.

- Ўзбекистон муҳим сиёсий тадбир – Президент сайловида ҳалқаро кузатувчи сифатида иштирок этганимдан жуда мамнунман, - деди у. - Мен 2016 ва 2019 йилларда бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти ҳамда парламент сайловларида ҳам ҳалқаро кузатувчи сифатида қатнашиш шарафига муяссар бўлганман.

Ўзбекистонда янги Сайлов кодекси асосида ўтказилган Президент сайлови умумэътироф этилган халқаро принцип ва нормаларга тўла мос ҳолда ташкил этилди, деб бемалол айтишим мумкин. Бундай таасуротлар нафақат менда, балки мен суҳбат қурган бошқа давлатлардан ташриф буюрган кузатувчиларда ҳам шаклланган. 

Гувоҳи бўлдимки, Президент сайлови Ўзбекистон халқи учун хақиқий байрам каби ўтди. Тошкент шахрида мен бўлган сайлов участкасида Эрта тонгданоқ сайловчиларнинг бунчалик гавжум бўлишини кутмаган эдим. Уларнинг барчаси оила аъзолари билан ўз конституцион бурчларини бажариш учун кўтаринки кайфиятда сайловда иштирок этди.

Президентликка номзодларнинг сайловолди дастурларида кўзда тутилган мақсад ва режалари ҳар бир сайловчига кенг етказилганлигига амин бўлдим.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ёшларининг Президент сайловидаги фаол иштирокини кўриб, мамлакатингизда демократик жараёнлар йил сайин жадаллашаётганини сездим. 

Сайлов жараёни тўғрисида Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари томонидан кенг қамровли кўрсатувлар ва тўғридан-тўғри эфирлар олиб борилгани бундай сиёсий тадбирни шаффоф ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилаётганининг яна бир исботи бўлди. 

Албатта, Президент сайловининг дастлабки натижаларини эшитиб хурсанд бўлдим. Халқингиз ўз ишонган номзодига овоз бериб, мамлакат тақдирига ва ўз келажагига бефарқ эмаслигини кўрсатди.

Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон кейинги беш йилда бундан ҳам катта ютуқларга эришишига ишончим комил.

Мен ушбу тарихий тадбирда иштирок этганимдан жудаям хурсандман. Ўзбекистон Президенти сайловини мувафаққиятли ўтгани билан барча сайловчиларни ва Ўзбекистон халқини табриклайман.

Мавзуга оид

АҚШда Ўзбекистон Президенти сайловида му...

17-18 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ҳузурида тузилган сайло...

Ўмондан муносабат: Сайлов участкаларида ...

Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетаси бош...

Ўзбекистонлик талабалар билан Беларусь о...

Мамлакатимизнинг Беларусдаги элчихонаси томонидан Беларусь давлат информатика ва радиоэлек...

Сўнгги янгиликлар