Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Июль/2020   COVID-19

Ўзбекистонда ўтган 11 соатда 152 кишида коронавирус аниқланди

ТОШКЕНТ, 23 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бугун 10:00 ҳолатида Ўзбекистонда яна 152 кишида коронавирус аниқланган. Умумий касалланганлар сони эса 18 минг 531тани ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра,  касалланиш ҳолатларининг 37 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 34 нафар Қашқадарё вилоятида, яна 34 нафари Самарқанд вилоятида, 19 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 13 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани учун намуна олинган фуқароларда аниқланган.

 Эслатиб ўтамиз, айни пайтга қадар юртимизда 9 минг 872 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор касалликдан соғайди. 8 минг 560 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 100 нафарининг аҳволи оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид

COVID-19: Янги йилдан кейин Ўзбекистонда...

Кеча, пайшанба куни Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 73 тага ортиб, пандем...

Ўтган бир сутка давомида Ўзбекистонда 1 ...

Шанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг умумий сони 136 ми...

ISO томонидан тиббиёт ходимлари иш фаоли...

Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) тиббиёт ходимлари учун клиник ўқув муҳити сифатин...

Сўнгги янгиликлар