Uz / Ўз Ru En

Toshkent

12/Август/2020   COVID-19

Ўзбекистонда ўтган 11 соат ичида 232 киши коронавирусга чалинди


ТОШКЕНТ, 12 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги  манбасига кўра, Ўзбекистонда 12 август 10:00 ҳолатида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 232 тага ортиб, 32 минг 215 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Янги касалланиш ҳолатларининг 155 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Самарқанд вилоятида, яна 23 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида, яна 6 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли Ш.А. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 55 ёшли Б.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 24 минг 090 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (75 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 7 минг 917 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда ўтган бир сутка давомида 19...

24 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192 тага...

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд...

Ўзбекистонда 2020 йил 14 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган...

Қоҳирадан парвоз қилган самолёт Тошкентг...

Мисрдан бортида 177 нафар Ўзбекистон фуқароси билан парвоз қилган ҳаво кемаси Тошкентга ет...

Сўнгги янгиликлар