Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Июнь/2021   Спорт

Ўзбекистонда Олимпия ҳафталиги бошланди


ТОШКЕНТ, 22 июнь. /«Дунё» АА/.  Эртага, 23 июнь куни бутун жаҳон бўйлаб  Халқаро олимпия куни нишонланади. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам ушбу сана олдидан  қатор спорт ўйинлари ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА фотомухбири Анвар Илёсов.

Ўзбекистон  Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан, бугун мамлакатимизда Олимпия кунига бағишланган спорт ҳафталигига  старт берилди.

28 июнга қадар давом этадиган ушбу ҳафталикда 15 та  спорт федерациялари турли оммавий тадбирлар, қизиқарли мусобақаларни уюштиришни режалаштирган.

Бугун эрта тонгданоқ МОҚ биноси олдида ҳафталик мусобақалари бошланишига бағишланган катта фестиваль  ўтказилди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, спортчилар ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда ХОҚ президенти Томас Бахнинг жаҳон спортчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Маълумот учун, бундан роппа-роса 125 йил аввал барон Пьер де Кубертен бошчилигида Олимпиадани тиклаш учун энг катта қадам қўйилди, яъни 1894 йилнинг 23 июнь куни Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) таъсис этилди. Унинг таркибига дастлаб 12 давлатдан 14 вакил киритилди. Айни пайтда дунёнинг 206 мамлакати, жумладан, Ўзбекистон ҳам ХОҚ аъзоси ҳисобланади. 

Мавзуга оид

2022 йилги Осиё ўйинлари тимсоли тақдим ...

2022 йилги Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси мусобақа тимсолларини эълон қилди. ...

Ўзбекистонлик ёш велоспортчи Италия клуб...

Ўзбекистонлик ёш велоспортчи Италия клуби билан шартнома тузди....

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ терм...

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоси бугун Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғини ...

Сўнгги янгиликлар