Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Май/2022   Экспорт

Ўзбекистонда лавлаги экспорти ҳажмининг ошгани Германия оммавий ахборот воситалари нигоҳида

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 18 май. /«Дунё» АА/. Германиянинг мева ва сабзавотлар халқаро савдосига оид материалларни ёритадиган «Fruchtportal.de» онлайн журнали «Ўзбекистон 2022 йил апрель ойида рекорд даражада лавлаги экспорт қилди» сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда қайд этилганидек, апрель ойида Ўзбекистонда лавлаги экспорти мавсуми бошланди. «Мамлакатнинг Жанубий ҳудуди - Сурхондарё вилоятидан лавлагининг янги ҳосилини экспорт қилиш ишлари бошланганига бир ойдан ошди.  Дастлабки натижалар бу йилги ҳосил мўллигидан далолат бермоқда».

Германия онлайн нашрининг ёзишича, апрель ойида Ўзбекистон сўнгги 5 йилнинг шу даврига нисбатан рекорд миқдорда лавлаги экспорт қилди. «Расмий статистикага кўра, 2022 йил апрель ойида лавлаги экспорти 5,1 минг тоннани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 4,3 бараварга кўпдир. 2018-2020 йилларнинг шу даврида 3 мингдан 5 минг тоннагача лавлаги экспорт қилинган бўлса, 2022 йил апрель ойи натижалари бу кўрсаткичнинг қарийб 1,5 бараварга ошганини кўрсатмоқда», деб ёзади онлайн журнал.

Мақолада таъкидланишича, 2022 йил январь-апрель ойларида лавлаги экспорти ҳажми 8 минг 200 тоннани ташкил этди, бу 2021  йилнинг шу давридагига нисбатан 78 фоизга кўпдир.

Мавзуга оид

Польшадаги кўргазмада ўзбекистонлик тўқи...

Ўзбекистоннинг 45 та тўқимачилик компанияси вакилларидан иборат делегация «Ptak Warsaw Exp...

Жорий йил январь ойида Ўзбекистон экспор...

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь ойида Ўзбекистон экспортида юқор...

Ўзбекистон январь–февраль ойларида 9 мил...

Ўзбекистон 2022 йилнинг дастлабки 2 ойида 9 миллион АҚШ доллари қийматига тенг бўлган 36,1...

Сўнгги янгиликлар