Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Август/2021   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш Жанубий Корея оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида

СЕУЛ, 11 август. /«Дунё» АА/ Жанубий Кореяда инглиз тилида чоп этиладиган  «The Korea Post» газетасида «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг «Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги роли» сарлавҳаси  мақоласи нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Материалда таъкидланганидек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайлангач, тараққиётнинг янги босқичида кучли фуқаролик жамияти ривожига алоҳида эътибор бера бошлади. Мамлакатда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёни жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олди.

«Ислоҳотларнинг янги босқичида халқ билан мулоқот ўрнатишда ва муҳим ижтимоий-сиёсий масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишда давлат органлари томонидан аҳоли фикрини ҳисобга олиш тизими шакллантирилди, - дея қайд этилади материалда. - Фуқароларнинг давлат бошқарувида иштирокини амалий таъминлаш масаласи Президент илгари сурган ташаббус асосида кун тартибига қўйилгач, «халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» ғояси амалиётга тадбиқ этилди». Ушбу ғоя асосида жамиятда демократик ислоҳотларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг фаоллиги сезиларли даражада орта бошлади.

Хусусан, электорат манфаати йўлида қабул қилинган қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, аввало, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги давлат органлари ва уларнинг раҳбарлари ишини жамоатчилик томонидан танқид қилиниши натижасида қатор камчилик ва муаммоларга чек қўйилди.

«Ўзбекистон Президенти давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида замонавий шаклда тизимли ва самарали мулоқот ўрнатиш, давлатни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва уларнинг амалий ижросини таъминлаш борасида самарали саъй-ҳаракатларни амалга ошириш борасидаги долзарб ҳаётий ғоя ва ташаббусларни илгари сурмоқда», - деб ёзади муаллиф.

Мавзуга оид

Трансафғон транспорт йўлаги ва «Мозори-Ш...

Малайзияда чоп этиладиган «Sinar Harian» («Кундалик ёруғлик») газетаси саҳифасида Малайя у...

Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳаётига оид янг...

Қозоғистоннинг “Курсив” интернет нашри саҳифасида Ўзбекистондаги иқтисодий ўзгаришларга ои...

Эрон матбуоти Ўзбекистон ва Эрон ташқи и...

Жорий йил 7-9 март кунлари Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазир...

Сўнгги янгиликлар