Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Февраль/2020   Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил орган тузилади

ТОШКЕНТ, 12 февраль. /“Дунё” АА/. Жорий йил 1 майга қадар коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил орган тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони лойиҳасида қайд этилишича, ушбу орган ўз фаолиятида Ўзбекистон Президенти ва Олий Мажлисга ҳисоб беради, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Фармон лойиҳасида, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўзгаришлар кўзда тутилган. Хусусан, “regulation.gov.uz” ва “2020.strategy.uz” порталлари орқали кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган мазкур ҳужжат лойиҳасига кўра, кучга кирган ҳукм, қарор, ажрим ёки ҳал қилув қарорларнинг прокурорлар томонидан суддан талаб қилиб олиш фақат иш бўйича томонларнинг мурожаати мавжуд бўлганда амалга ошириш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб талабгорларга адвокатлик мақомини Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан бериш механизми жорий этилиб, улар фаолиятини Адлия вазирлиги томонидан лицензиялаш тартиби бекор қилинади.

Жорий йил 1 декабрдан бошлаб эса маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади.

Мавзуга оид

Шавкат Мирзиёев: Бу ишларни келгуси 2-3 ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 май куни рақамли иқтисодиёт ва элект...

Ўзбекистонда давлат дастури доирасида 17...

Жорий йилда умумий қиймати 17,5 триллион сўм ва 9,6 миллиард долларга тенг лойиҳаларни ама...

ЖИДУда Жанубий Корея билан “икки томонла...

Учрашувда ЖИДУ проректори, профессор Саидмухтор Саидқосимов, Ажу университети маслаҳатчиси...

Сўнгги янгиликлар