Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Декабрь/2020   Жамият

Ўзбекистонда коррупция ва иқтисодий жиноятлар қарийб 7 фоизга камайган

ТОШКЕНТ, 15 декабрь. /«Дунё» АА/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ички ишлар вазирлиги томонидан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Коррупция сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида халқаро ташкилотлар томонидан кенг муҳокама қилинаётган долзарб мавзуга айланди. Ҳатто айрим сиёсатчилар томонидан коррупцияга глобал инқирозни келтириб чиқарувчи омил сифатида таъриф берилаётир. Зеро коррупция мамлакат ривожланишига тўсиқ бўлиб, унга жамиятдаги бир касаллик сифатида қаралмоқда.

Матбуот анжуманида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Жумладан, пора олиш ёки бериш, унга воситачилик қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиисеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги каби жиноятларга қарши қатъий кураш олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида Ички ишлар вазирлиги жиноят қидирув бош бошқармасининг коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан 748 та коррупция ва иқтисод соҳасида содир этилган, ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноят аниқланди. Мазкур жиноятларнинг 94 таси порахўрлик, 55 таси товламачилик, 350 таси фирибгарлик, 77 таси валюта қоидасини бузиш, 17 таси қалбаки пул ясаш, 77 таси ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш ҳамда 78 таси бошқа турдаги жиноят ҳисобланади. Бу йўналишда аниқланган жиноятлар ўтган йилга нисбатан 6,8 фоизга камайган.  

Тезкор қидирув чора-тадбирлари натижасида 142 гуруҳ томонидан содир этилган жиноятлар фош этилиб, жиноят содир этган 937 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улардан 115 нафарига нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноятлар натижасида етказилган 122 миллиард 320 миллион сўм моддий зарарнинг 62 миллиард 514 миллион сўми ундирилиши таъминланди.

Сўнги йилларда коррупцион ҳуқуқбузарликлар профилактикасига бўлган эътиборнинг кучайтирилганлиги сабабли порахўрлик жиноятлари аниқланиши Қашқадарё вилоятида 91,3 фоиз, Сурхондарё вилоятида 75 фоиз, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 50 фоиз, Тошкент шаҳрида 25 фоиз, Фарғона вилоятида 23,5 фоиз ҳамда Навоий вилоятида 14,3 фоизга камайишига эришилган.

Шунингдек, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш жиноятларини аниқлаш Хоразм вилоятида 66,7 фоиз, Жиззах вилоятида 50 фоиз, Сирдарё вилоятида 42,9 фоизга, Қорақалпоғистон Республикасида 33,3 фоиз, Наманган вилоятида 23,5 фоиз ҳамда Тошкент шаҳрида 20 фоизга камайган.  

Мавзуга оид

Сардор Умурзоқов: “Мақсадимиз 2025 йилда...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 июль куни видеоконференцалоқа...

Пекин тиббиёт муассасаларида COVID-19 би...

Бугун Пекиннинг Гигиена ва соғлиқни сақлаш бўйича қўмитаси шаҳардаги тиббиёт муассасаларид...

Ўзбекистон кўмаги билан Қирғизистонда 20...

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари A.Иноятов бошчилигид...

Сўнгги янгиликлар