Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


14/Май/2020   COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2 минг 620 тага етди


ТОШКЕНТ, 14 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда 2020 йил 14 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2 минг 620  тага етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Касалланган 8 нафар янги беморнинг 4 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 4 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди.

Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлса, 1 нафари Қозоғистондан келган.

Айни пайтда юртимизда 2 минг 76 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил қилмоқда.

Мамлакатимизда даволанаётган 533 нафар бемордан 11 нафари оғир аҳволда. Шифокорларимиз томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид

Саудия хорижликлар учун Ҳаж зиёратини бе...

Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабаб жорий йил хори...

Пойтахтимиздаги 16 ва 1-сонли шаҳар шиф...

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (халқ ...

Юртимизнинг 8 та ҳудудида коронавирус қа...

Ўзбекистонда 30 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар ...

Сўнгги янгиликлар