Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

02/Декабрь/2021   Медиа

Ўзбекистонда кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари диққат марказида


ДEҲЛИ, 2 декабрь. /"Дунё" АА/. Ҳиндистоннинг “The Diplomatist” журналида “Кўнгиллилар ҳаракати – эзгу ният ва инсоният пойдевори” сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда 2019 йил 2 декабрь куни Ўзбекистон Президенти томонидан “Волонтерлик тўғрисида”ги қонун имзолангани, унинг мақсади мазкур соҳани тартибга солишдан иборат эканлиги қайд этилган. Ҳужжатда кўнгиллилар ташкилотининг мақоми, мақсад ва вазифалари, жамоат ташкилотларини рағбатлантириш тамойиллари ва чора-тадбирлари ўз ифодасини топган. 2019 йилда Ўзбекистонда Биринчи кўнгиллилар форуми бўлиб ўтгани ва унда 200 дан ортиқ фаол қатнашгани маълум қилинган.

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарлигида фаолият юритаётган кўнгиллилар, шунингдек, тегишли идора ва ташкилотлар ходимлари COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашишда алоҳида ўрин тутди.

Мамлакатда volontyor.uz платформаси ишга туширилди, бу платформа ихтиёрий равишда кўнгилли сифатида рўйхатдан ўтиш имконини беради.

Мақолада кўнгиллилар 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчиларга таржимон сифатида ёрдам бергани, уларга ҳамроҳлик қилгани ҳам таъкидланган.

“Кўнгиллилар турли соҳаларда ўзларини намоён этмоқда. Улар бедарак йўқолганларни қидирмоқда, қиммат турадиган тиббий операциялар учун маблағ йиғмоқда, атроф-муҳитни муҳофаза қилмоқда ёки ижтимоий тармоқларда билимларни бепул тарқатмоқда, қон топшириш жараёнини мувофиқлаштирмоқда”, - деб ёзади «The Diplomatist».

Мавзуга оид

«Daily Outlook Afghanistan»: Ўзбекистон ...

Афғонистонда инглиз тилида чоп этиладиган оммабоп газеталаридан бири - «Daily Outlook Afgh...

Малайзиянинг оммабоп телеканалида Ўзбеки...

Малайзиянинг “TV AlHijrah” давлат телеканали Ўзбекистон ислом цивилизациясининг бой мерос...

Словакиядан муносабат: Ўзбекистонда слов...

Словакиянинг етакчи нашрларидан бири - "Экономическая газета"да таниқли сиёсий шаҳловчи П...

Сўнгги янгиликлар