12/Февраль/2020 Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
ТОШКЕНТ, 12 февраль. /“Дунё” АА/. Жорий йилда умумий қиймати 17,5 триллион сўм ва 9,6 миллиард долларга тенг лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Бу борадаги рақамлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони лойиҳасида кўзда тутилган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун “regulation.gov.uz” ва “2020.strategy.uz” порталларига жойлаштирилган.
Маълумот ўрнида, 2019 йилги Давлат дастурини рўёбга чиқариш доирасида 12,5 триллион сўм ва 13,3 миллиард долларга тенг лойиҳалар амалга оширилган эди. Тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 4,2 миллиард долларни ташкил қилиб, сармояларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 37 фоизга етганди.