25/Март/2023 Жамият
ДУБАЙ, 25 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги дипломатик миссиялари кўмагида Дубайдаги «Palm Jumeirah» сунъий оролида Наврўз сайли ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Байрам муносабати ушбу оролчадаги «The point» фаввораси Ўзбекистон давлат мадҳияси садолари остида мамлакатимиз байроғи рангларига бурканди.
Тадбирнинг маданий қисмида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов ўзининг яккахон концерт дастурини намойиш қилди.
Диломатик ваколатхона ва Дубайдаги «ZOR» ўзбек миллий ресторани раҳбарияти томонидан ватандошлар учун байрамона дастурхон ёзилди.
Наврўзи олам муносабати билан ўтказилган ушбу тадбир тафсилотлари маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва фаол ватандошларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кенг ёритилди.