Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Июнь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистонда Глобал яшил ўсиш институтининг ҳуқуқий мақоми, имтиёз ва иммунитетлари тўғрисидаги битим кучга кирди


ТОШКЕНТ, 3 июнь. /«Дунё» АА/. 2021 йил 25 майдан эътиборан Ўзбекистон ҳукумати билан Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) ўртасида GGGIнинг ҳуқуқий мақоми ҳамда имтиёз ва иммунитетлари тўғрисидаги битим кучга кирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги шартнома-ҳуқуқ департаменти маълум қилишича, ҳужжат 17 моддадан иборат бўлиб, GGGIнинг Ўзбекистонда фаолият юритиши билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий масалалар, хусусан, институтнинг мақоми, имтиёз ва иммунитетлар масаласини тартибга солади.

Битимнинг кучга кириши GGGIнинг Ўзбекистондаги офисини тўлақонли фаолият юритиши учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, мазкур ташкилот билан ҳамкорликда «яшил» тараққиёт соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга имконият яратади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов Тошкент шаҳрига сиёсат в...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Вашингтонд...

Ўзбекистон делегациянинг Вашингтонга ташрифига бошчилик қилаётган ташқи ишлар вазири Абду...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилот...

Сўнгги янгиликлар