Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Май/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистонда етиштирилган 20 тонна гилос Корея Республикасига етказилди


СЕУЛ, 27 май. /«Дунё»АА/. Бугун «Uzbekistan Airways» АЖнинг чартер юк рейси орқали мамлакатимиз боғбонлари томонидан етиштирилган 20 тонна гилос Инчонга етказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” мухбири

Маҳсулот Фарғона вилояти Қува туманидаги «UZ SEGANG LLC» компанияси томонидан экспортга жўнатилган. Жанубий Кореянинг «Sunfinite Co.LTD» компанияси вакиллари юкни қабул қилиб олди.

Ўзбек гилослари савдо тармоқлари орқали ушбу мамлакат супермаркет ва бозорларида сотувга чиқарилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларни Жанубий Корея бозорига экспорт ҳажмини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқда.

Мавзуга оид

ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари савдо...

Ўзбекистон инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов Шанхай ҳамк...

«Jizzakh Petroleum» компанияси томонидан...

«Jizzakh Petroleum» компанияси томонидан МДҲда ягона кимёвий комплекс лойиҳаси амалга оши...

Елгавада Ўзбекистон – Латвия университет...

Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси Қадамбой Султонов Елгава шаҳрига сафари давомида Латвия қ...

Сўнгги янгиликлар