Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Январь/2023   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқарилиши Германия оммавий ахборот воситалари диққат марказида

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 5 январь. /«Дунё» АА/. Германиянинг «It-times» онлайн нашрида «BYD «UzAuto» билан Марказий Осиёда электромобиллар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича қўшма корхона ташкил этмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.


Унда Хитойнинг электромобиль ишлаб чиқарувчи BYD компанияси «UzAuto»   автомобиль ишлаб чиқарувчиси билан стратегик ҳамкорлик шартномасини тузгани маълум қилинган. Хитойнинг «BYD Company Ltd.» технологик гуруҳининг шўъба корхонаси  бўлган «BYD Auto Industry Co. Ltd.»  ва «Ўзавтосаноат» (UzAuto) АК 2022 йил 30 декабрь куни янги электромобиллар ((NEV) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича қўшма корхона ташкил этишини эълон қилди», деб ёзади немис нашри.

Мақолада таъкидланишича, энг кўп сотиладиган электромобиллар, жумладан, DM-i супер гибрид моделлари ва тегишли автомобиль қисмларини ишлаб чиқарадиган янги қўшма корхона Ўзбекистонда барпо этилади. «1994 йилда ташкил этилган UzAuto компанияси минтақадаги энг йирик йўловчи ва тижорат автомобиллари ишлаб чиқарувчиси бўлиб, бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланади», деб ёзади онлайн нашр.

Мақолада қайд этилганидек, «General Motors (GM)», «Sinotruck, MAN» ва «Isuzu» компаниялари лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкорлар ҳисобланади. «UzAuto» қўшни давлатларга экспорт имкониятларини кенгайтиришда давом этмоқда ва Озарбайжонда янги ишлаб чиқариш линиясини  йўлга қўйди.

Мавзуга оид

«Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги мун...

Озарбайжоннинг «Trend.az» етакчи халқаро ахборот агентлиги «Президент Илҳом Алиев Марказий...

Ўзбекистоннинг ижтимоий, иқтисодий ва ма...

Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетаси сайтида Ўзбекистоннинг ижтимоий, иқтисодий ва ма...

«Европа Иттифоқи-Марказий Осиё» иқтисод...

Европанинг «Market Research Telecast» сайтида пандемия оқибатларини бартараф этиш бўйича ...

Сўнгги янгиликлар