Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Июнь/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистонда Черногориянинг янги элчиси ўз миссиясини бошлади

ТОШКЕНТ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун Черногориянинг мамлакатимиздаги элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Милорад Шчепановични қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари элчини юксак ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унинг фаолиятида муваффаққиятлар тилаб қолди.

Милорад Шчепанович самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Черногория Ўзбекистонни минтақадаги асосий давлат сифатида қараган ҳолда республика билан ҳамкорликка устувор аҳамият қаратишини маълум қилди.

Бугун мамлакатимизда ҳаётга тадбиқ этилаётган, нафақат республикадаги кенг ислоҳотлар, балки бутун Марказий Осиёда сиёсий муҳитнинг ўзгаришига хизмат қилаётган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясига юқори баҳо берилди. Республикада Асосий қонунга қўшимча ва ўзгаришлар киритиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг аҳамиятини алоҳида эътироф этар экан, элчи бу йўналишдаги Ўзбекистонда амалиёти фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини конституциявий даражада самарали ҳимоя қилишнинг намунаси сифатида хизмат қилишини таъкидлади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Черногория сиёсий мулоқоти жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Томонлар жаҳон сиёсатининг кўплаб масалалари бўйича яқин ёки ўхшаш позицияларга эга бўлиб, халқаро институтлар доирасида бир-бирларини қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга, алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар кўриш зарурлиги ҳам эътироф этилди.

Савдо-иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, тадбиркорлик субектлари ва савдо-саноат палаталари ўртасидаги бевосита мулоқотни кенгайтириш, рангли металлургия, машинасозлик, фармацевтика, туризм соҳаларида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.

Томонларнинг маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлиги қайд этилди. Элчи Черногория вакиллари Ўзбекистонда ўтказиладиган йирик халқаро тадбирларда иштирок этиш нияти борлигини маълум қилди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов Мексиканинг мамлакатимиздаги элчиси (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) этиб тайинланган Гилермо Алехандро Пуенте Ордорикдан ишонч ёрлиқларини  қабул қилиб олган эди.

 Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирлари...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча Теҳрон шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазир...

Ўзбекистон Президентининг Махсус вакили ...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Эргашев кеча Германия ...

Ўзбекистон ва Буюк Британия ТИВ раҳбарла...

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Буюк Британия ташқи ишлар, Ҳамдўс...

Сўнгги янгиликлар