Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Апрель/2021   Медиа

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар Афғонистон матбуоти нигоҳида


КОБУЛ, 20 апрель. /«Дунё» АА/. Афғонистонда инглиз тилида чоп этиладиган «Heart of Asia» етакчи газетаси ва ушбу нашрнинг веб-саҳифасида “Сиёсий партиялар тизими: Амалдаги партиялар жамиятдаги ижтимоий гуруҳларни ифодалайдими?” ва “Сиёсий ва ижтимоий интеграциялашув: Парламентда сиёсий кучлар палитраси. Чегаралар қаердан ўтади?” номли мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Биринчи мақолада афғонистонлик газетхонлар эътибори “қарийб ўттиз йиллик мустақил давлатчилик даври мобайнида босқичма-босқич олиб борилган ва сўнгги беш йилликда янги даражага кўтарилган кенг кўламли сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ислоҳотлар самарасида Ўзбекистонда кўппартиявийликка асосланган демократик сиёсий тизим шакллангани ҳамда замонавий талаблар асосида тараққий этиб бораётганига қаратилади.

Кўппартиявийлик ҳақида сўз борганда, Ғарб партологияси бўйича таниқли мутахассис, француз олими М.Дюверженинг “Сиёсий тизимда кўппартиявийлик қарор топган тақдирдагина давлат халқ манфаатларини тўлиқ ифодалай олиши, умуммиллий манфаатларни, синфлар, ижтимоий гуруҳлар манфаатлари устунлигини таъминлай олиши ва жамиятдаги барқарорликнинг мустаҳкам негизини ташкил қила олиши мумкин”, - деган таърифи келтирилган.

“Миллий ва хорижий тажриба шуни кўрсатадики, ривожланган кўппартиявийлик тизими, сиёсий партиялар ҳамда фуқаролик институтларининг етуклиги ва фаоллиги, фуқароларнинг юксак даражадаги сиёсий-ҳуқуқий маданияти жамиятда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар муваффақиятининг муҳим омили ва шарти ҳисобланади. Барча демократик давлатларда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам сайловлар умумий, тенг, тўғридан-тўғри, муқобиллик, ошкоралик ва транспарентлик, кўппартиявийлик тамойиллари асосида яширин овоз бериш йўли билан дунёда умумэътироф этилган демократик стандартларга мос ҳолда ўтказилади”, дейилади мақолада.

Газетхонлар эътиборига мамлакатимизда кўппартиявийлик тизими, амалдаги мавжуд сиёсий партиялар фаолияти, уларнинг аъзолари сонига доир маълумотлар ҳавола этилган.

Шунингдек, мақолада янги Ўзбекистоннинг муҳим дастуриламали саналган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” асосида давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилгани, жумладан, Сайлов кодекси қабул қилиниб, сиёсий майдон тўлиқ сиёсий партияларга берилгани алоҳида урғуланган.

“Эндиликда мамлакат сиёсий партиялари Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказиладиган сайловда 135 та эмас, балки тўлиқ 150 та сайлов округида ўз номзодларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди. Бундай янгиликлар сиёсий майдонда партияларнинг янада ўзини намоён қилишига, кўппартиявийликни ва партиялараро рақобатни ривожлантиришга, парламентда кўпроқ ўрин олишига имконият яратди”, дейилади мақолада.

“Сиёсий ва ижтимоий интеграциялашув: Парламентда сиёсий кучлар палитраси. Чегаралар қаердан ўтади?” сарлавҳали бошқа бир мақолада эса, парламент жамиятнинг турли-туман қатламларини, ижтимоий гуруҳларини яхлит тарзда бирлаштирадиган, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш йўлида муҳим фаолиятни амалга оширувчи институт экани урғуланган. Парламентнинг энг асосий вазифаси, шубҳасиз, жамиятдаги турли манфаатларни мамлакат ривожи, халқ фаровонлиги йўлида бирлаштиришдан иборат.

Парламент давлат ва халқ ўртасидаги ўзига хос кўприк вазифасини бажаради, парламентаризмнинг нечоғлик равнақ топганлигига қараб, демократик тараққиёт, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинлигига риоя қилиш, халқ манфаатининг қонуний таъминланиши, том маънода, фуқаролик жамиятининг тараққиёти даражасини белгилаш мумкин бўлади.

Замон талаблари асосида тараққий этишни устувор мақсад қилган янги Ўзбекистон парламенти бугун мутлақо янгича шароитларда фаолият олиб бораётгани таъкидаланган. “Йилдан-йилга фуқаролар томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича ишлаб чиқилган аниқ дастурлар ва “йўл хариталари”да тасдиқланган чора-тадбирларни мутасадди идоралар томонидан тўлиқ амалга ошириш борасидаги ишларнинг бажарилиши юзасидан парламент назорати ўрнатилиб, бу борада сифат ва масъулиятга алоҳида аҳамият қаратилмоқда”, деб таъкидланган мақолада.

Мамлакатимизда давлат ҳокимияти органлари, жумладан, иқтисодиёт, банк-молия соҳаси идоралари, коммунал хизмат, ички ишлар, ташқи ишлар, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ тизимининг парламент ва маҳаллий кенгашларда ҳисобот ва ахборот бериш тартиби йўлга қўйилиб, халқ назорати амалда жорий этилмоқда. Ушбу муҳим жараёнларда сиёсий партиялар вакилларининг, депутат ва сенаторларнинг ўрни ва масъулияти беқиёс бўлиб, парламент жамиятнинг турли қатламларини умумий яхлитликда ўз ортидан эргаштириш, халқни эзгу мақсадлар сари бошлашга қодир бўлган катта кучдир.

Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги янада тизимлаштирилиб, яхлит Сайлов кодексининг қабул қилингани, сиёсий кураш ва дебатлар майдонининг тўлиқлигича сиёсий партияларга берилиши, партиялар вакиллари ваколатларининг кенгайиши, сиёсий партияларнинг сайловолди жараёнларида асосий мақсад ва йўналишларида аниқ фарқланишлар кузатилганлиги сўнгги парламент сайловларида иштирок этган хорижий экспертлар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Ўзбекистонда 2019 йил декабрда ўтказилган парламент сайловларининг умумий якунларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 53, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 36, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси 24, Ўзбекистон Халқ демократик партияси 22, Ўзбекистон Экологик партияси 15 депутатлик ўрнини эгаллади. Шу ўринда ушбу сиёсий партияларнинг асосий мақсадлари ва фаолиятига доир батафсил маълумот берилган.

“Маълумки, сайловлар якунлангач, янги парламент шаклланиши арафасида партиялар фракциялари ўзаро бирикиб, парламентда кўпчилик бўлиш учун интилади. 2019 йилги сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган партия сифатида ЎзЛиДеПда бундай имконият нисбатан кўпроқ бўлди. Бу шароитда, ХДП фракцияси парламентдаги кўпчиликка нисбатан мухолиф позициясида бўлмоқда.

Замон билан ҳамнафас ривожланиб бораётган ҳозирги босқичда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича холис баҳс-мунозара ва тортишувлар майдонига, сиёсий партияларнинг соғлом рақобат муҳитида турли ижтимоий манфаатлар ўртасидаги кураш майдонига, чинакам демократия мактабига айланиб бормоқда.

“Сўнгги беш йил давомида Қонунчилик палатаси фаолияти сезиларли даражада жонланди ва бугунги кунда тобора янги сифат босқичига кўтарилиб бормоқда. Бу, ўз навбатида, парламентда кўпчиликни ташкил этадиган партия ва унга мухолифатда бўлган партиялар ўртасидаги соғлом рақобатга замин ҳозирлайди. Рақобат эса тараққиётга етаклайди.

Мамлакатда демократик жараёнлар янги босқичга кўтарилган, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги, ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошган, оммавий ахборот воситалари фаолияти янада эркинлашган, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамияти билан алоқалари ҳар томонлама изчил уйғунлашаётган шароитда, турли ижтимоий қатламлар манфаатини умуммиллий манфаатлар билан чамбарчас боғлаётган сиёсий партияларнинг аниқ йўналтирилган соғлом рақобати муҳим ўрин тутади”, - дейилади «Heart of Asia» нашрида чоп этилган мақолада.

Мавзуга оид

Ахборот ресурсида тарқатилган тақиқланга...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг 2018 йил 5 сентябрдаги «Бутун...

АҚШдан муносабат: Оксана Чусовитина-Олим...

Оксана Чусовитина-Олимпия ўйинлари афсонаси

Ўмондан муносабат:Ўзбекистонда кенг кўла...

Ўмоннинг «Asdaa Oman» газетасида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид «Маърифат ва дин...

Сўнгги янгиликлар