Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Май/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистонда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ислоҳотлар Қозоғистон ОАВ диққат марказида

ТОШКЕНТ, 15 май. /«Дунё» АА/. Қозоғистоннинг «Инфозакон» онлайн–нашрида «Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат» сарлавҳали  мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.


 Мақолада Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимининг асосий ва энг кучли томони - инсоннинг бутун ҳаётини қамраб олувчи кенг қамровли дастурлар амалга оширилаётгани қайд этилган. Таъкидланганидек, мамлакатда аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар  механизми қабул қилинди.

«Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқ киши ёки аҳолининг қарийб 9 фоизини катта ёшдагилар ташкил этади. Кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларга кундалик ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш учун маҳалла даражасидаги янги тизим яратилди», - деб ёзади нашр.

Нашр Ўзбекистонда 376 та, жумладан, 324 та болалар ва 52 та катталар учун мўлжалланган давлат ижтимоий муассасаси  фаолият кўрсатаётгани маълум қилган.

 Материалда эндиликда оилавий меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун озиқ-овқат, кийим-кечак, гигиена воситалари ва бошқа асосий воситаларни харид қилиш учун давлат бюджетидан маблағлар соддалаштирилган тартибда ажратилаётган таъкидланган. Шу билан бирга, коммунал харажатларни (электр, сув, газ) тўлаш учун имтиёзлартақдим этилмоқда.

«Бундан ташқари, 2022-2023 йилларга мўлжалланган мақсадли дастур доирасида барча 600та давлат ижтимоий муассасаларини қуриш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун 376 миллиард сўм ажратилди», деб ёзади «Инфозакон».

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Италия компаниялари томo...

Италиянинг «Il Giornale di Vicenza» электрон газетасида технологик газ ҳисоблагичларни етк...

Туркия матбуоти: Ўзбекистон катта бунёд...

Туркиядаги етакчи - «Turkiye» ва «Yeni dönem» газеталарида «Янги Ўзбекистон» («Yeni Özbeki...

АҚШ матбуоти ўзбек пахтасига бойкот беко...

Нью-Йоркда чоп этиладиган “Bukharian Times” журналида “Cotton Campaign” ўзбек пахтасига бо...

Сўнгги янгиликлар