Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


25/Май/2020   Жамият

Ўзбекистонда ҳар бир ҳудудда Ёшлар технопарклари ташкил этилади


ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳукумат қарори  қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Адлия вазирлиги манбасига асосланиб.

Қарорга мувофиқ,  республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич Ёшлар технопарклари ташкил этилади.

Ҳудудларда ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш технопарклар фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Технопарклар Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

Технопарклар фаолияти вазирлик ҳузуридаги Ёшлар академияси томонидан мувофиқлаштирилади.

Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатлари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Технопарк директори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг тавсиясига асосан инновацион ривожланиш вазири томонидан лавозимга тайинланади.

Қарор билан 2020-2023 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш режа-жадвали тасдиқланди.

 

Мавзуга оид

Франциянинг Рюэй-Мальмезон шаҳри Бухорог...

Ўзбекистоннинг Бухоро билан Франциянинг Рюэй-Мальмезон шаҳарлари биродарлашган шаҳарлар ҳи...

«Phillips Health» Тошкентда инвазив бўлм...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нидерландиянинг «Phil...

Хорижда ўзбек тилини ўрганишга бўлган қи...

Хорижда ўзбек тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ортмоқда...

Сўнгги янгиликлар