Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2022   Иқтисодиёт

Ўзбекистонда 34 та замонавий электропоезд сотиб олиш бўйича халқаро тендер эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 34 та замонавий электропоезд сотиб олиш бўйича халқаро тендер эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, тендердан кўзланган мақсад мамлакатимиз туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш, темир йўл транспортида йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янги босқичга олиб чиқишдан иборат.

Мазкур тендер электропоездларга техник хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни етказиб бериш, шунингдек, кадрлар тайёрлашни ҳам назарда тутади.

Ҳаракат таркибини янгилаш, замонавий электропоездларни харид қилиш бўйича ҳозирда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Stadler», «Skoda», «Talgo», «Hyundai», «CAF», «Siemens», «Alstom», «Hitachi», «Pesa», «CRRC-Dalian» каби дунёнинг етакчи компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда.

34 та замонавий электропоезднинг харид қилиниши натижасида 8 та янги йўналишда темир йўл қатновлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Булар: Тошкент – Жиззах – Тошкент, Тошкент – Келес – Тошкент, Навоий – Бухоро – Навоий, Самарқанд – Жиззах – Самарқанд, Самарқанд – Шаҳрисабз – Самарқанд, Самарқанд – Қарши – Самарқанд, Андижон – Хонобод – Андижон, Нукус – Хива – Нукус.

Янги йўналишларда темир йўл қатновининг йўлга қўйилиши натижасида бир йилда 5 миллион 925 минг 500 нафар йўловчига хизмат кўрсатилади.

Шунингдек, Тошкент – Хожикент – Тошкент, Тошкент – Ангрен – Тошкент, Наманган – Андижон – Наманган, Қўқон – Андижон – Қўқон, Тошкент – Гулистон – Тошкент, Тошкент – Бекобод – Тошкент, Термиз – Сариосиё – Термиз, Қарши – Бухоро – Қарши, Бухоро – Хива – Бухоро, Самарқанд – Бухоро – Самарқанд каби 10 та мавжуд йўналишларда эса  қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Янги йўналишларда поездлар ҳаракатининг йўлга қўйилиши ва мавжуд йўналишларда қўшимча қатновларнинг ташкил этилиши орқали бир йилда жами 22 миллион  473 минг 500 нафар йўловчига сифатли хизмат кўрсатишга эришилади. 

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринб...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида жорий йилн...

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекисто...

Жорий йилнинг январь–март ойлари мобайнида Ўзбекистон 16,7 миллион АҚШ доллар миқдорида 42...

Жанубий Корея инвестицияси асосида Мингб...

2 гектар майдонда Жанубий Корея технологияси асосида иссиқхона барпо этилмоқда. Келгусида ...

Сўнгги янгиликлар