Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Сентябрь/2022   Таълим

Ўзбекистон вакиллари Мисрда ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этди

ҚОҲИРА, 26 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директори ўринбосари Ғуломиддин Холбоев ва мамлакатимиз элчихонаси ходимлари 24-25 сентябрь кунлари Миср Вақф вазирлигининг Ислом олий кенгаши томонидан ташкил этилган «Ижтиҳод – замон талаби. Унинг кўринишлари, шартлари ва уламолари» мавзусидаги 33-халқаро конференцияда иштирок этдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Икки кун давом этган ушбу анжуманда дунёнинг 55 давлатидан 200 нафардан ортиқ вазир, муфтий, олим ва мутафаккирлар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қатнашди.

Конференцияда ислом оламидаги илмий-тадқиқот марказлари, диний идоралар вакиллари ва таниқли уламоларнинг мавзу бўйича маърузалари тинглангани баробарида мавжуд муаммоларни ҳамкорликда ечиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Анжуман якунида бутун дунё уламолари ижтиҳод ва бошқа муҳим масалаларда ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга келишиб олинди, шунингдек, муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мавзуга оид

Жанубий Кореяда таҳсил олаётган ўзбекист...

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон умумжаҳон ёшлар ассоциаци...

Ўзбекистон элчилари томонидан академик л...

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети...

Ўзбекистондаги Япония рақамли университе...

Ўзбекистон элчихонаси томонидан «Digital Knowledge Co., Ltd.» компанияси президенти Хага Х...

Сўнгги янгиликлар