Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Март/2022   Тадбирлар

Ўзбекистон вакиллари Истанбул 7-халқаро ноширлик касбий учрашувлари анжуманида қатнашмоқда

ИСТАНБУЛ, 8 март. /«Дунё»АА/. Бугун Туркия Матбаа ва нашриёт профессионал уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган 7-халқаро Истанбул ноширлик касбий учрашувлари  (Istanbul Publishing Fellowship) тадбирининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири Фахриддин Парпиев воқеа жойидан.


Гибрид форматда ўтказилаётган ушбу халқаро тадбирда китобхонликни оммалаштириш, муаллифлик ҳуқуқига риоя этилишини таъминлаш, нашриётлар, адиблар, маданий-маьрифий муассасалар, китоб савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш каби долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Дастурда қатнашиш учун жаҳоннинг 105 мамлакатида фаолият кўрсатадиган 1104  нашриётдан аризалар келиб тушгач, белгиланган мезонлар асосида саралаш жараёни ўтказилган. Ҳозир мазкур анжуманда 72 мамлакатнинг ноширлик соҳасига алоқадор 555 ташкилотидан масъул вакиллар иштирок этмоқда. Хусусан, илк бор мамлакатимиздан Ўзбекистон Ноширлари ва китоб савдоси миллий ассоциацияси, «Шарқ», «Ғафур Ғулом», «Ўзбекистон», «Академнашр», «Янги аср авлоди» сингари қатор нашриётларнинг мутасаддилари, шунингдек, АОКА , "Дунё" АА вакили ҳам қатнашмоқда.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Халқаро ноширлар ассоциацияси (International Publishers Association) вице-президенти Бодур Ал-Қосими ушбу халқаро учрашувларнинг аҳамияти ҳақида сўзлади. у Узоқ Шарқдан Лотин Америкасигача, Шимолий Европадан Африкагача — дунёнинг тўрт томонидан соҳа мутахассисларини бир жойга жамлаган ушбу тадбирдан катта натижалар кутилаётганини таъкидлади.

Истанбулдаги мулоқотлар жаҳон ноширлик ва босмахона саноати тажрибасини ўрганиш, етакчи нашриётларнинг энг яхши замонавий китоблар тўпламини ўқувчилар ва харидорларга етказиш, китоб маҳсулотларини янги технологиялар асосида ишлаб чиқариш ва тарқатишга доир истиқболли вазифаларни белгилашга ҳамда халқаро маданий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Мавзуга оид

Хитойнинг Ухань шаҳридан Тошкентга бирин...

28 июль куни Хитойнинг Хубэй провинциясининг маъмурий маркази Ухань шаҳридан №75151 – сонл...

Ўзбекистон элчиси Евроосиё иқтисодий ком...

Бугун Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) биносида Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов ЕИК ҳ...

Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг т...

Жорий йил 3-4 март кунлари Ўзбекистон пойтахтида халқаро анжуман бўлиб ўтади ...

Сўнгги янгиликлар