Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Декабрь/2022   Ҳамкорлик

Ўзбекистон вакиллари Қоҳирадаги халқаро озиқ-овқат кўргазмасида иштирок этмоқда

ҚОҲИРА, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Хоразм вилояти ҳокимлиги ва озиқ- овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар вакилларидан иборат  делегация  Миср пойтахтида бўлиб ўтаётган «Food Africa 2022» халқаро кўргазмасида иштирок этаётир, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбир давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Африка бозорида сотиш имкониятлари ўрганилаётир.

Кўргазманинг технологиялар бўлимида мамлакатимизда етиштирилган меваларни сақлаш учун омборхоналарни махсус материаллар билан жиҳозлаш бўйича Бельгия ва Германия компаниялари вакиллари билан музокаралар уюштирилди. Унда янги технологияларни Ўзбекистонга олиб кириш ва қўллаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўтказилган учрашув натижасида Европа томони билан  тегишли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Хоразм вилоятида етиштирилган гуруч ва қуруқ мева маҳсулотларига мисрликлар катта қизиқиш намоён этишди. Шу боис ушбу маҳсулотларни Ўзбекистондан Мисрга экспорт қилиш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида алоҳида  учрашув ташкил этилди. Унда Миср вакиллари  маҳсулотлар намуналарини олиш ва экспорт шартномаларини имзолашга тайёр эканлигини билдиришди.

Кўргазма ташкилотчилари, шунингдек,  Ўзбекистонинг  йирик озиқ-овқат ишлаб чиқариш компанияларини 2023 йилда ўтказиладиган «Food Africa 2023» халқаро ярмаркасида ҳам қатнашишга чақирди.  

Мавзуга оид

Венгрия авиакомпанияси Самарқандга бири...

Бугун маҳаллий вақт билан соат 10:29да Венгриянинг «WizzAir» авиакомпаниясига тегишли само...

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва ком...

АҚШда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ри...

Марғилон «Атлас байрами» V халқаро анъан...

Жорий йил 20-22 октябрь кунлари Марғилон шаҳрида «Атлас байрами» V халқаро анъанавий тўқи...

Сўнгги янгиликлар