Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Февраль/2022   Тадбирлар

Ўзбекистон вакили Парламентлараро Иттифоқнинг Дубайдаги йиғилишида иштирок этади

ТОШКЕНТ, 25 феврль. /«Дунё» АА/. 26-27 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази матбуот хизматидан маълум қилинишича, Ижроия қўмита йиғилишида жорий йилда ўтказиладиган Парламентлараро Иттифоқнинг 144-Ассамблеяси кун тартиби билан боғлиқ масалалар муҳокама этилади.

Бундан ташқари, 144-Ассамблеяга тайёргарликнинг бориши, Парламентлараро Иттифоқнинг БМТдаги сиёсий лойиҳаси, очиқлик ҳисоботига риоя этиш ҳолати, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Коммуникация стратегиясининг дастлабки лойиҳаси ҳам кўриб чиқилади.

Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонгнинг таклифига кўра, ушбу йиғилишда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидов иштирок этади.

Акмал Саидов 2020 йилдан буён Парламентлараро Иттифоқнинг вице-президенти ҳисобланади.

Маълумот учун: Парламентлараро Иттифоқ 1889 йилда ташкил этилган. Ҳозирги пайтда 179 та мамлакат парламенти мазкур нуфузли парламентлараро ташкилотга аъзо.

Парламентлараро Иттифоқ БМТ билан яқиндан ҳамкорликда иш олиб боради. Парламентлараро Иттифоққа БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи ташкилот мақоми берилган. Ўзбекистон 2017 йил октябрида Парламентлараро Иттифоққа аъзо бўлган ва унинг 138-141-Ассамблеяларида иштирок этган. Хусусан,  Парламентлараро Иттифоқнинг 2019 йил 18 октябрда бўлиб ўтган 141-Ассамблеясида Евроосиё гуруҳидан – Ўзбекистон парламенти вакили Акмал Саидов Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитасининг аъзоси этиб сайланган.      

Мавзуга оид

Ўзбекистон илк бор ЮНEСКОнинг Номоддий м...

Ўзбекистон кеча ЮНEСКО Бош қароргоҳида бўлаётган «Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш...

ИТСВ: Ҳукумат комиссияси тадбиркорлар фа...

18 август куни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигида Ташқи сав...

Ўзбекистон Бош консулхонаси: Оқтов шаҳри...

Кеча тунда Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги кичик туманлардан бирида юз берган кучли портлаш...

Сўнгги янгиликлар