Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Июнь/2022   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон вакили Бангкокда ўтказилган БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференциясида иштирок этди

БАНГКОК, 29 июнь. /«Дунё» АА/. 27-28 июнь кунлари Бангкок шаҳрида БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD), Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (UN ESCAP) ҳамда Таиланд Рақобат комиссияси (ТCCТ) билан ҳамкорликда “Рақобат сиёсатининг пандемиядан сўнг микро, кичик ва ўрта бизнеснинг тикланишига қўшган ҳиссаси” мавзусида ўтказилган халқаро конференцияда Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси (МҚКҚ) раисининг биринчи ўринбосари Асадулла Қаюмов иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


 Тадбир иштирокчилари рақобат сиёсати бўйича амалга оширилган сўнгги тажрибалар, рақамли платформалар учун тавсия этилган энг яхши амалиётлар ва уларнинг микро, кичик ва ўрта корхоналар фаолиятига таъсири ҳақида ўзаро фикр алмашди. Шунингдек, рақобат сиёсати орқали пандемиядан кейинги дунёда микро, кичик ва ўрта бизнесни иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томонидан юртимизда коронавирус пандемияси ва ундан кейинги даврда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хусусий секторни ривожлантириш йўналишларида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда амалга оширилган салмоқли ишлар тўғрисида маълумот тақдим қилинди.

Халқаро конференция якунида жорий йил август-декабрь ойларида UNCTAD томонидан кичик, ўрта корхоналар ва рақобат сиёсати бўйича онлайн шаклдаги курси ташкил этиш, рақобат сиёсати бўйича тавсия этилган нормаларни миллий қонунчиликка имплементацияси бўйича минтақавий, миллий семинарлар ўтказиш ва бошқа долзарб маслалар бўйича ҳамкорлик қилишга келишилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон - Буюк Британия парламентлара...

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Саид Рустамов Бирлашган Қироллик Лордлар палатаси ...

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марка...

Мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонаси кўмагида Ислом цивилизацияси маркази директоринин...

АҚШ Қорақалпоғистонга тиббий жиҳозлар би...

Қорақалпоғистонда бўлиб турган Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов республика соғ...

Сўнгги янгиликлар