Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Июнь/2021   Таҳлил

Ўзбекистон ваf Жанубий Корея таҳлил тузилмалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди

СЕУЛ, 16 июнь. «Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида Ханянг университети ҳузуридаги Осиё-тинч океани тадқиқотлари маркази директори, Корея Республикасининг Шимолий иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмитаси аъзоси, прфессор Ум Гу Хо билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Музокаралар чоғида академик ва эксперт-таҳлил доиралари ўртасида Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлигини кенгайтириш, шунингдек, тадқиқотлар соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон-Жанубий Корея кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги асосий ҳамкор ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг «Янги Шимолий сиёсат» ташаббусини амалга ошириш доирасида муҳим шерик эканлиги алоҳида таъкидланди. Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар, муштарак интилишлар самарасида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда изчил равнақ топмоқда.

Профессорнинг айтишича, Ўзбекистон ва Жанубий Корея бугун ахборот технологиялари, рақамли тиббиёт, таълим ва маданият соҳаларида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Корея Республикаси улкан иқтисодий, саноат ва интеллектуал салоҳиятига эга. Келгусида олий таълим, Жанубий Корея техника ва технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда «ақлли шаҳар» лойиҳаларини амалга ошириш, сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга.

Учрашув давомида Ум Гу Хо жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Муаммолар ва имкониятлар» халқаро конференциясида онлайн шаклда иштирок этишини тасдиқлади.

Томонлар, шунингдек, Осиё-Тинч океани тадқиқотлари маркази ва Ўзбекистоннинг етакчи илмий-тадқиқот марказлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди.

1997 йилда ташкил этилган Осиё-Тинч океани тадқиқотлари маркази Халқаро тадқиқотлар олий мактабининг бўлими ҳисобланади. Марказ фаолияти Осиё-Тинч океани минтақаси ва Евроосиёнинг йирик мамлакатларини тадқиқ этиш, халқаро савдо ва молия, хавфсизлик ва тараққиёт бўйича алоқалар, халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқ соҳаларида халқаро экспертларнинг тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Осиё-Тинч океани тадқиқотлари маркази ўз фаолиятини давлат ва бизнес томонидан молиялаштириладиган илмий анжуманлар, илмий-тадқиқот тадбирлари ўтказиш ва илмий журналларни чоп этиш орқали амалга оширади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат: тизимли “қ...

оронавирус пандемияси глобал даражада жаҳон соғлиқни сақлаш тизими ва иқтисодиётига катта ...

Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг ўзаро манфаа...

“Ҳиндистон билан узоқ муддатли стратегик шерикликни мустаҳкамлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатин...

Марказий Осиё давлатлари ва «Валдай» хал...

«Афғонистонда Россия ва Марказий Осиё давлатлари имкониятлари» мавзусида онлайн-конференци...

Сўнгги янгиликлар