Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Ноябрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари сиёсий маслаҳатлашувлар давомида ўзаро ҳамкорлик кун тартибига оид қатор муҳим масалаларни муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/.  Бугун Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ким Ганг раҳбарлик қилди.

Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти, Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги вакиллари, икки мамлакатнинг Сеул ва Тошкент шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Сиёсий маслаҳатлашувлар давомида алоҳида стратегик шериклик мақомидаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларга доир масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони Корея Республикасининг СОВИД-19 пандемиясига қарши курашишда кўрсатаётган амалий ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Олий даражадаги алоқалар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, турли шаклларда бўлиб ўтадиган ташрифлар ва қўшма тадбирларнинг, хусусан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмита ва “Корея Республикаси – Марказий Осиё” форумининг навбатдаги йиғилишлари кун тартиби ва бошқа ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция ва илмий-техник алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди.

Учрашувда парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, соғлиқни сақлаш, фармасевтика ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон билан Туркия транспорт соҳаси...

Жорий йилнинг 9 июлидан эътиборан Ўзбекистон билан Туркия ўртасида Йўловчи ва юкларни авт...

Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи ишлар ваз...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун Озарбайжон Республикаси...

Ўзбекистон-Исроил Ташқи ишлар вазирликла...

Бугун Ўзбекистон-Исроил сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди видеоконференция шакли...

Сўнгги янгиликлар