Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Июнь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида ноқонуний миграцияга қарши курашда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди


СЕУЛ, 10 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан Корея Республикаси адлия вазирлиги миграция хизмати халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ли Еун Кёнг, Сеул миграция хизмати бўлим бошлиғи ўринбосари Ли Сеонг Ёнг ва бошқа масъуллар иштирокида “давра суҳбати” ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Мулоқот чоғида ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар коронавирус пандемиясига қарамасдан икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг ушбу йўналишдаги ривожининг ижобий динамикасини қайд этди.

“Давра суҳбати”да Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг тегишли идораларининг мутахассислари ўртасидаги амалий алоқалар мунтазам давом эттирилаётгани таъкидланиб, жорий йил турли даражаларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар режалари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Японияда ватандошлар ўртасида мини-футбо...

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси томонидан Токиодаги «Futsal court Shinagawa» стадиони...

Жанубий Кореянинг Кимэ шаҳрида ватандошл...

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳуз...

Ўзбекистон элчиси Шри-Ланка элчиси билан...

Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов 15 февраль куни дипломатик миссия биносида Шри-Ланканинг...

Сўнгги янгиликлар