Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Май/2021   Жамият

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги амалий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда


СЕУЛ, 4 май. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги  халқаро ҳамкорлик бош бошқармаси раҳбари Нодирбек Маҳмудов ва Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги халқаро ҳамкорлик бош бошқармаси раҳбари Ли Синг Хюп ўртасида ўзаро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва устувор йўналишларини муҳокама қилиш мақсадида видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув чоғида давом этаётган коронавирус пандемиясига қарамай, икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги ҳамкорлик барқарор ва ижобий динамикага эгалиги таъкидланди. Икки мамлакат мутахассислари ўртасида видеоконференциялар мунтазам равишда ўтказилмоқда.

Ўзаро муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини янада такомиллаштириш мақсадида томонлар ҳамкорлик тўғрисидаги идоралараро ҳужжат лойиҳасини тасдиқлашнинг барча босқичлари якунланганини тасдиқлади. Ушбу ҳужжатнинг имзоланиши жорий йилда Жанубий Корея Миллий полиция агентлиги бош комиссари Ўзбекистонга ташрифи чоғида ташкил этилиши режалаштирилган. Шу каби ҳужжат лойиҳаси Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги ва Ўзбекистон Миллий гвардияси ўртасида имзолашга тайёрланмоқда.

Бундан ташқари, жамоат хавфсизлиги соҳасида бевосита тажриба алмашиш мақсадида Жанубий Корея вакиллари жорий йил май ойида Ўзбекистон делегациясини қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Ушбу делегация таркибига Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари киритилади.

Шунингдек, томонлар Корея  Республикаси Миллий полиция университети ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги академияси ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашга тайёрлигини таъкидлади. Ушбу ҳужжатнинг имзоланиши жорий йил май ойида Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореяга ташрифи чоғида ташкил этилиши режалаштирилган. Худди шундай ҳужжат лойиҳаси Корея  Республикаси Миллий полиция университети ва Ўзбекистон Жамоат хавфсизлиги университети ўртасида имзоланишга тайёрланмоқда.

Жанубий Корея вакиллари томонларни қизиқтирган кенг кўламли соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Тъкидлаш керакки, жорий йилнинг июнь ойида Жанубий кореялик мутахассисларнинг киберхавфсизлик ва кибер жиноятларга қарши кураш бўйича Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари учун онлайн-курслари ташкил этилади. Шунингдек, 2021 йилда Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимлари Корея Республикаси Миллий полиция университетининг халқаро курсларига ўқишга таклиф этилади.

Мавзуга оид

Ниннат Оланворавут – Ўзбекистонда олиб б...

Жанубий-Шарқий Осиёдаги олий таълим муассасалари уюшмаси Бош котиби Ниннат Оланворавут Ўзб...

“Thank you from Uzbekistan” – Ўзбекистон...

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мусиқачилари бутун дунё бўйлаб коронавирус та...

Ўзбекистон иқлим ўзгариши жараёни оқибат...

Яшил иқлим жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган янги лойиҳа доирасида БМТ Тараққиёт да...

Сўнгги янгиликлар