Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Май/2022   Таълим

Ўзбекистон ва Япония университетлари ректорларининг 4-форумига тайёргарлик кўрилмоқда

ТОКИО, 24 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ходимлари Цукуба университети раҳбарияти билан Ўзбекистон ва Япония университетлари ректорларининг 4-форумини ташкил этиш юзасидан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашув чоғида Ўзбекистон Президентининг 2019 йил декабрь ойида Японияга олий даражадаги ташрифи якунлари бўйича қабул қилинган «Йўл харитаси» бандларини ўз вақтида ва самарали бажариш вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.  Шунингдек, Цукуба университети вице-президенти Онеда Осаму билан ушбу форумни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий, концептуал ва молиявий масалалар муҳокама қилинди.

Анжуман доирасида Ўзбекистон ва Япония олий ўқув юртлари ректорлари иштирокида ректорлар форуми,  академик форум, талабалар форуми, шунингдек, Ўзбекистон маданият кунлари каби қатор тадбирларни ўтказиш режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича, Цукуба университети  Япониянинг 93 та олий таълим муассасасига ушбу форумда иштирок этиш учун таклифнома юборган. Тадбирда Япониянинг 40 га яқин университет вакилларининг иштироки кутилмоқда.

Учрашув якунида ўзаро тадбирларни ўтказиш масалалари, шунингдек, ҳамкорликнинг бошқа йўналишларини муҳокама қилиш бўйича мулоқотларни мунтазам ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Нагоя иқтисодиёт университети Ўзбекисто...

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси вакиллари Нагоя иқтисодиёт университети президенти Са...

Индонезия университети Ўзбекистон фуқаро...

Индонезиянинг Сингапербангса Караванг (Universitas Singaperbangsa Karawang) университети ...

Ўзбекистон ва Венгрия олий ўқув юртлари ...

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Венгриянинг Дебрецен университети ректори Золтон Сильваш...

Сўнгги янгиликлар