Uz / Ўз Ru En

Toshkent

06/Июнь/2021   Илм-фан

Ўзбекистон ва Япония илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда


ТОКИО, 6 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Япония фан ва технологиялар агентлигининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Окада Синсуке ва унинг ўринбосари Наҳоко Андо билан онлайн-музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Япониянинг илмий-тадқиқот ташкилотлари билан илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди. Жумладан, икки мамлакат илмий ва таълим муассасалари ўртасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига эътибор қаратилди:

- ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш бўйича назарий ва амалий тадқиқот фаолияти;

- Ўзбекистонда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш;

- Агентликнинг республикамиздаги илмий ташкилотларга “саноат - фан – ҳукумат” занжири асосидаги алоқаларни яратишга кўмаклашиши;

- Ўзбекистонда илм-фанни оммалаштириш, илм-фан ва илғор технологиялар соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш;

- Ўзбекистон ва Японияда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга ҳисса қўшиш.

Агентлик томонидан Ўзбекистон илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртларини Япония ҳукуматининг турли (SATREPS, SICORP, Sakura Science Plan, J-RAPID) дастурларида қатнашишига бағишланган семинар ва вебинарлар ўтказилиши бўйича ҳам келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Фанлар академияси математика ...

Фанлар академиясининг В.Романовский номидаги математика институти таркибида математика таъ...

Самарқанд давлат чет тиллар институти би...

Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Илҳом Тўхтасинов ва Ла Манча Кастилия универ...

IAEA мутахассислари Ўзбекистонга келади...

IAEA мутахассислари Ўзбекистонга келади

Сўнгги янгиликлар