Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Май/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон ва Япония энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда


ТОКИО, 5 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида «Kawasaki Heavy Industries Ltd»  корпорацияси бош менежери Кейичи Онуки, унинг ўринбосари Масасиде Йосинари, шунингдек, «Marubeni»  корпорациясининг бош менежери ва бош менежер ёрдамчиси Сатоши Фуджи ва Ютака Макино билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир чоғида мазкур корпорациялар вакилларининг Ўзбекистонга сафари якунлари ҳамда қуввати 17 МВт бўлган юқори самарали когенерацион газ турбинаси агрегатларини жорий этиш лойиҳаси билан боғлиқ масалалар мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.

Лойиҳа  Ўзбекистон Президентнинг 2017 йил 21 февралдаги «Фарғона ИЭМ ва Фарғона РК-3  қозонхонасида юқори самарали когенерацион газ турбинали технологияларини жорий этиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Фарғона ИЭМда 17 МВт қувватга эга юқори самарали когенерацион газ турбинали агрегатларни жорий этиш лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида  Фарғона ИЭМда ҳар йили қўшимча равишда 197,24 миллион кВт/соат электр энергияси, шунингдек, 214,5 минг Гкал иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш имконияти яратилиши кутилмоқда.

Лойиҳанинг биринчи босқичида, яъни 2019 йил декабрь ойида «Фарғона ИЭМ» АЖдан 17 километр узоқликда 7 МВт қувватли газ турбинаси қурилмаси ишга туширилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистоннинг энергетика соҳасини ривожлантириш, хусусан, мамлакатимиз иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва Япониянинг илғор технологияларини ишлаб чиқаришга жорий этишга қаратилган бошқа лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Эрон Савдо ва саноат палатасида ўтказилг...

7 март куни Теҳронга икки томонлама музокаралар олиб бориш учун ташриф буюрган Ўзбекистон ...

“Namaskar Eurasia Expo” онлайн-кўргазмас...

Жорий йил 24-26 февраль кунлари Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси томонидан “С...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Бугун Бухоро шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлиги делегациясининг Ўзбекистон Республикасиг...

Сўнгги янгиликлар