Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Январь/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ва Вьетнам ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи давраси ўтказилди

ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/.  Бугун Ўзбекистон ва Вьетнам ташқи ишлар вазирликлари ўртасида видеоконференция шаклида сиёсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов, Вьетнам делегациясига ташқи ишлар вазирининг ўринбосари То Ан Зунг бошчилик қилди.

Учрашув аввалида томонлар икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги (17 январь) муносабати билан бир-бирларини табрикладилар. Сўнгра сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Вьетнам ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзаро манфаатли соҳаларда икки томонлама ва халқаро тузилмалар доирасидаги алоқаларни жадаллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, шунингдек, дунё ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга ҳозирлик билдирилди.

Бўлажак тадбирлар жадвали, жумладан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда Ўзбекистон-Вьетнам бизнес-форумининг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбари эртага “Корея Рес...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 30 ноябрь куни Душ...

Ўзбекистон ва Қувайт ташқи ишлар вазирла...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий...

Тошкентда Ўзбекистон ва Бангладеш муноса...

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Бангладеш ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий ма...

Сўнгги янгиликлар