Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Июнь/2021   Таълим

Ўзбекистон ва Венгрия олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Оршола Паксай-Томашич билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, учрашувда Ўзбекистон-Венгрия кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ўртасидаги музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди.

Икки мамлакат ўртасида таълим соҳасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистонда Венгриянинг етакчи университетлари филиалларини очиш, қўшма илмий лойиҳалар ва малака ошириш дастурларини амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги билдирилди.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, 20-22 июнь кунлари Ўзбекистон – Венгрия ректорларининг биринчи форумида қатнашиш, икки мамлакат ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ маслаларни муҳокама қилиш учун  Венгрия Ташқи ишлар ва ташқи савдо вазирлигининг давлат котиби Оршолей Пачай-Томашич бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Италия мода ва дизайн инст...

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси ташаббуси билан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рас...

Ўзбекистон элчихонаси: Бухорода Италия у...

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси томонидан Бухоро шаҳрида Луиджи Ванвителли номидаги К...

Тошкентда Бутунроссия давлат кинематогра...

Ўзбекистон кинематография агентлиги ва Россия маданият вазирлиги вакиллари ўртасида С.Гера...

Сўнгги янгиликлар