04/Февраль/2022 Таълим
ВЕНА, 4 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Венгриянинг Дебрецен университети ректори Золтон Сильваши билан онлайн-мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
1538 йилда ташкил топган Дебрецен университети Венгриянинг энг йирик ва кўҳна университети ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу олий билим юрти Венгриянинг энг яхши беш университети, жаҳоннинг “тиббиёт” ихтисослиги бўйича энг илғор университетлари рейтингида етакчи ўринда туради. Университетда 40 минг талаба таҳсил олади, профессор-ўқитувчиларининг сони қарийб 2 минг нафарни ташкил этади.
Мулоқот чоғида Венгрия ҳукумат делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Дебрецен университети ўртасида 2021 йил 29 март куни имзоланган Венгрия университетларининг Ўзбекистонда таълим дастурларини амалга ошириш тўғрисидаги битимнинг ҳаётга тадбиқ этилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Венгрия вакиллари COVID-19 пандемияси туфайли келиб чиққан чекловларга қарамасдан, икки мамлакат олий билим юртлари ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатилгани ҳамда бундан кейинги ўзаро ҳамкорликнинг меъёрий-ҳуқуқий замини яратилганини қайд этди.
Шу пайтга қадар Дебрецен университети Ўзбекистоннинг 8 та олий таълим муассасаси, жумладан, Тошкенет фармацевтика институти, Самарқанд давлат университети, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва бошқалар билан Англашув меморандумларини имзолагани қайд этилди.
Ҳозирги пайтда Венгриянинг мазкур олий билим юрти ўзбек шериклари билан биргаликда фармацевтика, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма таълим дастурларини амалга ошириш устида иш олиб бормоқда.
Хусусан, Дебрецен университети ва Тошкент кимё-технология институти “Озиқ-овқат технологияси” мутахассислиги бўйича бакалавр ҳамда “Озиқ-овқат хавфсизлиги” йўналишида магистрлик икки томонлама диплом бериш дастурларини ишлаб чиқмоқда.
Учрашув чоғида томонлар ўртасида Ўзбекистон олий таълим муассасалари негизида қўшма факультетлар очиш имконияти ва истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Онлайн-тадбир якунлари бўйича яқин вақт ичида Ўзбекистон делегациясининг Дебрецен университетига сафарини ташкил этиш