Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Апрель/2021   Инвестициялар

Ўзбекистон ва Венгрия компаниялари Жиззах шаҳрида кунгабоқар ёғи ишлаб чиқаришни ташкил қилишмоқда


ТОШКЕНТ, 24 апрель. /«Дунё» АА/. Тошкентда BMB Trade Group ва Kiss Group (Венгрия) компаниялари ўртасида Жиззах шаҳрида кунгабоқар ёғи ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича инвестицион шартнома имзоланди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев, Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси Питер Сантош, BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов, Kiss Group компанияси президенти Лазло Кишш ва бошқалар  иштирок этди. 

- Бугунги кунда Ўзбекистонда ўсимлик ёғига бўлган талаб тобора ўсиб бораётгани ушбу лойиҳанинг аҳамиятини яққол ифодалайди, - дейди BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов. - Маълумотларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг ўсимлик ёғига бўлган йиллик талаби 475 минг тоннани ташкил этгани ҳолда, ёғ-мой корхоналари томонидан йилига 259 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилмоқда. Бу республика аҳолисининг ушбу маҳсулотга бўлган эҳтиёжи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан 55 фоизга, ички бозор эҳтиёжининг 45 фоизи эса импорт ҳисобига таъминланмоқда деганидир.

Венгриялик ҳамкорлар билан рўёбга чиқарилиши режалаштирилган лойиҳанинг йиллик қуввати 200 минг тонна кунгабоқар пистасини қайта ишлашга мўлжалланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 90 миллион евродан ортиқни ташкил этади. Шудан 52 миллион еврога тенг қисми тўғридан-тўғри хорижий инвестициядир. Ўз навбатида мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши мамлакатимизда ўсимлик ёғига бўлган эҳтиёжни қоплаш билан бирга, ишлаб чиқарилган маҳсулотни қўшни давлатларга экспорт қилиш имконини беради.

Тадбир якунида ВМВ Trade Group ва Kiss Group компаниялари ўртасида онлайн шаклда инвестицион шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Венгрия компаниялари Жизза...

Тошкентда BMB Trade Group ва Kiss Group (Венгрия) компаниялари ўртасида Жиззах шаҳрида кун...

Сўнгги янгиликлар